"Аякс"дан ёмон серия: жамоа Европа лигасида охирги ўринда, Нидерландияда эса охиргидан битта олдинги поғонада кетмоқда

Aziz Tukhtamuradov
27 окт 2023, 07:40
"Аякс" ўз антирекордини ўрнатди.

Амстердам жамоаси Европа лигасининг 3-тури доирасида "Брайтон"га ютқазди (0:2).

"Аякс" 9 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти - 6 та мағлубият, 3 та дуранг. Бу клуб тарихидаги энг ёмон серия ҳисобланади. 

Жамоа Европа лигасида гуруҳда сўнгги 4-ўринни эгаллаб турибди. Нидерландия чемпионатида эса охиргидан битта олдинги - 17-ўриндан жой олган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta