UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  3 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  12 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  20 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  19 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири стартига 4 кун вақт қолди Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаев хотира турнири стартига 4 кун вақт қолди

Ўзбек спорти журналистикасининг отахони, футболимиз шарҳловчилиги мактаби асосчиси Ахбор Имомхўжаев хотираси йўлида футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар бергандик.

Мусобақа 2 июль — Бутунжаҳон спорт журналистлари халқаро куни муносабати билан ўтказилади. 3 июль куни старт оладиган турнирда 8 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Фахрийлар йўналишида “Пахтакор” фахрийлари, “Тонг” фахрийлар жамоаси, фахрий журналистлардан ташкил топган “Журналист” жамоаси ҳамда ЎФА фахрийлар жамоаси ўзаро бир мартадан тўқнаш келади. Ёшлар йўналишида эса футбол шарҳловчиларидан иборат “Шарҳловчи” жамоаси, Championat.asia, Sports.uz жамоалари, шунингдек, Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоаси майдонга тушади.

6 июль куни ҳар бир йўналиш ғолиблари, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ўзаро ҳал қилувчи беллашувларда иштирок этади. Мусобақа “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларнинг иш соатлари, шунингдек, об-ҳаво шароитлари инобатга олиниб, беллашувлар кечки 19:30 дан бошлаб бўлиб ўтади. Мусобақага оид янгиликларни биз билан кузатиб боринг.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика