UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Саратонни енгган "Атлетик" футболчиси допинг туфайли дисквалификация қилинди  0 15:05ЎзПФЛ делегацияси АҚШда MLS тажрибасини ўрганмоқда  0 14:48Алвес ЦСКА футболчисига айланди. Унга 7-рақам берилди  4 14:30"Реал" футболчисини Ла Лига клубига сотади  0 14:06"Марадона билан бир неча маротаба тўқнаш келганман. Даражаси сезилиб турарди". Сречко Катанец билан суҳбатнинг сўнгги ва энг қизиқарли қисми!  3 13:37Диёр Имомхўжаев: "Фақат хато қилган ҳакам эмас, клуб ҳам жазоланиши керак"  5 13:09"Манчестер Сити" Англия терма жамоаси аъзоси билан шахсий шартнома борасида келишиб олди  1 12:46Италия, Германия, Россия ва Осиё қитъаси вакиллари "Динамо" футболчисига қизиқмоқда. Музокаралар давом этмоқда  14 12:25Диёр Имомхўжаев: "ПФЛдаги биринчи иш кунимданоқ "кичик уруш" бошланган"  4 11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  7 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  5 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  13 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  14

Австралия - Испания 0:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

Австралия - Испания 0:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Австралия ва Испания ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 Австралия - Испания 0:3
23 июнь. 21:00
Бош ҳакам: Наваф Шукралла (Баҳрайн)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ёсир Тулефат (Баҳрайн), Иброҳим Солиҳ (Баҳрайн)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити)
Голлар: Вилья 36, Торрес 69, Мата 82

Австралия: Райан, Макгован, Уилкинсон, Спиранович, Дэвидсон, Йединак, Маккай, Леки, Бозанич, Оар (14.Троиси, 61), Таггарт (Халлоран, 46)

Испания: Рейна, Хуанфран, Альбиоль, Рамос, Альба, Коке, Алонсо (21.Силва, 83), Касорла (10.Фабрегас, 68), Вилья (Мата, 56), Торрес, Иньеста

Огоҳлантиришлар: Спиранович 88 - Рамос 62




Вильянинг товон билан киритган голи

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+3.
Рамоснинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

90+1.
Фабрегасдан ажойиб пас, Матанинг зарбаси йўлига Давидсон қалқон бўлди.

89.
Силванинг зарбаси дарвоза устунини силаб ўтиб кетди.

87.
Қитъадошларимиз ҳеч бўлмаса битта тўп киритиш учун елиб-югуришмоқда. Бари самарасиз.

85. Торрес қулай имкониятдан фойдалана олмади. Раян чаққонроқ ҳаракат қилди.

Заҳирадан тушган икки азамат гол яратишди. Фабрегас пас берди, Мата гол урди.

82. Гооооооооооооооолллллл, Мата!!!!

Маълумот учун нариги ўйинда голландлар ҳисобни очишди, гол муаллифи Лерой Фер.


76. Сариқ либосдагилар тезкор қарши ҳужумга ўтганди, Троиси эса буни йўққа чиқарди.

74. Хэллоран Рамосни алдаб ўтаман деб ўйлаган эди. Турган жойида тўпни олиб қўйди Серхио.

72. Жеймс Троисининг зарбаси тепадан кетди. Бос, бос қамчи бос. От чоптир йигитга ҳос... Хуллас, ерга бос.

Иньестадан яна бир заргарона пас, Торрес эса бу сафар мўлжалда адашмади.

69. Гооооооооооооооооллллл, Торрес.

68. Касорла ўрнига Фабрегас тушди.

65. Австралия гол уриш учун жуда ва жуда ҳаракат қилмоқда, аммо нимадир етишмаяпти... Мен етишмаяпман, мен... дерди Сойиб Хўжаев.

61. Австралиялик Оур жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Троиси тушди.

59.
Мэтт Макей ўтган ўйинда Тим Кейхил берган зарбага ўхшаш зарбани ижро этди. Самарасиз.

57.
Вилья йиғламоқда... кап катта эркакларни йиғлатадиган спорт тури бу футбол! Терма жамоадаги фаолиятини тугатяпти шекилли.

56. Ўзгариш. Испания.
Давид Вилья ўрнига Хуан Мата майдонга тушмоқда

55.
Майдон четида Мата майдонга тушишга тайёр турибди. Занжирларни узиб ташлаётган шерга ўхшайди у.

53. ТОРРРРЕСССС!
Вилья услубида гол уришга ҳаракат қилди. Биринчидан зарба ноаниқ кетди, иккинчидан ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди

51.
Иньеста чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва шерикларига тўп узатди, ноаниқ.

50.
Майдонни тарк этган Таггарт биринчи бўлимда биронта зарба бермаган экан. Иккита пас оширган ва иккаласи аниқ бўлган.

49.
Соккерузлар ҳужум кетидан ҳужум қилишмоқда, чап қанотдан оширилган тўпга "лаббай" дейдиган одам топилмади. Бундай одам захирада ўтирибди пастроқда расмини ҳам қўйдик

47.
Австралия иккинчи бўлимни анча фаол тарзда бошлади

46. Иккинчи бўлим бошланди.
46. Ўзгариш. Австралия.
Таггарт ўрнига Бен Халлоран тушди

Демак, танаффус.

45. Касорла марказ бўйлаб пас ташлаганди, ҳимоячи биринчи бўлиб тепиб юборди.

Австралия дарвозабони Раяндан "чигиртка" сакраш. Шу жойида Бартезни эслатиб юборди.

41. Кокенинг зарбасини Раян қайтариб юборди. Ана шундай зарбалар кўпроқ бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, бу Давид Вильянинг жаҳон чемпионатларидаги тўққизинчи голи.


Хуанфран ўнг қанотдан тўпни юмалатиб юборди, Вильяни эса ҳеч ким қўриқлай олмади.

36. Гоооооооооллллллллл, Вилья товони билан гол урди.

34. Виля жарима майдонига кириб тўпни марказ бўйлаб сирпантириб юборди. Лекин, на Коке, на Торрес тўпга оёқ қўйишга улгуришмади.

32. Виля бурчак зарбасини ишлаб олди. Ҳозирча стандарт вазиятлар самара бермаяпти.


Австралиянинг ҳужумларига ана шу ўйинчи (Тим Кейхил) етишмаётгандек...

26. Ана бўлмаса, Торреснинг либоси йиртилиб кетди, тезда алмаштириб олди. Испанларнинг ТЖМ си яхши ишлар экан, заҳирада форма бор...

24. Торреснинг зарбасини ҳимоячи қайтарди. Ўйин қизиб бормоқда.

23. Хорди Албааааа, зарбаааа ва Раян тўпни қайтариб юборди.

21. Виляяяя, жуда яхши имконият юзага келган эди, оффсайд экан.

19. Торрес Виляни бирга бир чиқариб юбориши мумкин эди. Лекин, ҳимоячилар ҳозирча бехато ҳаракат қилишмоқда.

17. Виля яна бир бор чап қанотдан кириб бориб Касорлага тўпни ташлаб берди, Касорланинг зарбасини ҳимоячи қайтариб юборди.

16. Виля яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, лекин оффсайд экан.

14. Оурнинг ўнг қанотдан узатган тўпи ҳимоячиларга насиб этди.

10. Испанлар майда паслардан, яшил қитъа вакиллари эса асосан узун паслардан фойдаланишмоқда.

8. Испанлар ҳозирча айтишга арзигулик ҳужум уюштиришмади.

7. Виляга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

5. Ўйиндаги биринчи зарба ҳам Австралияга тегишли бўлди. Лекининг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

4. Осиё вакили кетма-кет ҳужумлар уюштирди, ҳозирча самарасиз.

2. Инестанинг Торресга мўлжалланган паси ўхшамади.

Демак, ўйин бошланди! Кеттик...


Кенгурулар юртидан ташриф буюрган муҳлислар

- Ассалом алайкум қадрли футбол иҳлосмандлари! Бугун Испания ҳамда Австралия терма жамоалари уйга қайтишдан аввал мундиалдаги сўнгги ўйинларини ўтказишади. Чунки, ҳар икки жамоа ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятини йўққа чиқариб улгурган.

- Учрашув соат 21:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика