Авлодлар алмашинуви... Учинчи Мальдини "Милан"да дебют қилди

Mirjalol Normatov
2 фев 2020, 21:37
"Милан" ҳужумчиси Даниэль Мальдини А Сериянинг 22-турида "Верона"га қарши ўйинда дебют қилди.

18 ёшли форвард учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда майдонга тушди. Қайд этиш керак, Даниэль Мальдини – "Милан"нинг собиқ сардори, айни дамда техник директори Паоло Мальдинининг ўғли ҳисобланади. Бунга қадар "россонери"ларда Чезаре Мальдини ўйнаган ва у ҳам жамоа сардори бўлган.

Барча Мальдинилар А Серияда умумий 995 ўйинда қатнашишган: Паоло – 647, Чезаре – 347.

Кичик Мальдинининг "Милан" билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport