UZ

"Атлетико"нинг янги футболчиси Киран Триппьер: "Фантастик жамоа ва ажойиб мураббий" Янгиликлар

"Атлетико"нинг янги футболчиси Киран Триппьер: "Фантастик жамоа ва ажойиб мураббий"

Киран Триппьер ўзининг "Тоттенхэм"дан "Атлетико"га ўтишига изоҳ берди.

28 ёшли футболчи клуб билан 3 йиллик шартномага имзо чекди. Битим нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

- Бу ажойиб ҳис-туйғу. Мен доим мамлакат ташқарисида ўйнашни хоҳлаганман. Фантастик жамоа ва ажойиб мураббий. Мен ҳаммасини сабрсизлик билан кутмоқдаман. "Атлетико" кўплаб катта финалларда қатнашган ва клуб Ла Лигада бир неча йиллардан буён ажойиб ўйинлар намойиш этиб келмоқда. Жамоада жаҳон даражасидаги ўйинчилар бор.

Симеоне билан ишлаб, ундан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман. У жамоа билан жуда ҳам яқин инсон, - дейди Триппьер.

Триппьер "Атлетико" сафида 95 йил ичида майдонга тушадиган биринчи англиялик футболчи бўлади.

"Атлетико"нинг янги ҳимоячиси кечаданоқ жамоа машғулотларига киришиб кетди ва янги жамоадошларини уни илиқ кутиб олишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг