

"Хеч қачон осон бўлмайди, чунки трансферлар биргина одамга боғлиқ бўлмайди. Кимдир кетаётганида сен хеч қачон хотиржам бўла олмайсан. Бу бошқача. Чунки, қишда ёздагига қараганда камроқ ҳаракат бўлади.
Кейинроқ уч нафар футболчимиз Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Аммо йигитлар ўзларини яхши ҳис қиляптилар деган фикрдаман. Баъзилар кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни исташади, шунинг учун ҳам кетишмоқчи.
Бизда рақобат бор ва хеч кимнинг ўрни кафолатланмаган. Рақобат доимо яхши, айниқса буни тўғри қабул қиладиганлар учун", - деди Симеоне.



