“Атлетико Мадрид”нинг икки асосий футболчиси сафга қайтди

10 дек 2018, 08:58
“Матрасчилар”нинг икки футболчиси жароҳатидан тузалди.

Диего Годин ҳамда Фелипе Луис жароҳатидан тузалиб сафга қайтди. Иккала футболчи ҳам жамоасининг кечаги машғулотларида умумий гуруҳ билан бирга шуғулланган. Энди улар ЕЧЛ 6-турида “Брюгге”га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот учун, 32 ёшли Годин жорий мавсум Ла Лигада 11 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. 33 ёшли Луис эса 12 та ўйинда қатнашиб 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: FourТwоТwо