

"Матрасичилар" "Бетис" ҳужумчиси Борха Иглесиасни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Иглесиас жамоани яқинда тарк этган Матеус Куньянинг ўрнини босиши ва Альваро Моратанинг рақобатчиси бўлиши кутилмоқда.
Marca нашрининг хабар беришича, "Атлетико" аллақачон ўйинчининг вакиллари билан алоқага чиқишган.
29 ёшли форвард жорий мавсум "Бетис" сафида 13 та ўйинда иштирок этди ва 8 та гол уриб, 2 та голли пас берди.



