UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

"Атлетико" деярли идеал ўйин ўтказди, аммо такрорлаш қийин бўлади Янгиликлар

"Атлетико" деярли идеал ўйин ўтказди, аммо такрорлаш қийин бўлади

Барчасини майда деталлар ва Симеоненинг реакцияси ҳал қилди.

"Атлетико" ва "Ливерпуль" ўртасидаги исталган ўйин натижаси қанчалик адолатли бўлганини билмоқчи бўлсангиз битта "лайфхак" мавжуд: шунчаки зарбалар статистикасига эътибор беринг.

Тўғри, бошқа исталган беллашув учун бу статистик кўрсаткичнинг икки сўмлик аҳамияти бўлмайди ва у ҳаттоки алдамчи бўлиши ҳам мумкин. Лекин айнан шу жамоалар тўқнашуви учун энг маъқул йўл мана шу. Нега, дейсизми? Чунки "Атлетико"нинг ўйин фалсафаси — ўз жарима майдонига яқинлашган ва қимирлаётган ҳар бир нарсани йўқ қилишдан иборат. Бу шундлай футболки, унга қарши турган жамоа гол уёқда турсин, зарба бериш учун қулай вазиятга чиқиши мушкул вазифа. Бугунги "Ливерпуль"нинг фалсафаси эса — тўпга эгалик қилиш, ҳужумкор ўйин эвазига натижа қайд этиш. Бундай ўйин билан эса футболчилар кўп бор зарба учун вазият яратадилар. Ва одатда бу жиҳатлар уларнинг рақибларига ҳам таъсир қилади. Табиийки, ўзаро ўйинда кимнинг фалсафаси устун бўлса, ўша жамоанинг "кетмони учган" бўлади.

Энди, ўша зарбалар статистикасига эътибор беринг.

"Атлетико": мезбонлар етти бор зарба беришди, иккитаси жарима майдони ичида турган ҳолатда, тўрттаси жарима майдони ташқарисидан (қизиқ томони Томас Парти бир марта майдон марказининг нариги томонидан ҳам зарба бериб кўрди). Икки зарба ишонга аниқ етиб борди. Opta қайд этган маълумотга кўра, иккита "Big Chance" бўлди. Бу шундай вазиятларки, тўп дарвоза тўрига бориб тушмаслиги, ноаниқ кетишидан қийинроқ ҳолатлар. Умумий ҳисобда бу ўйинда "Атлетико" 1,1xG қайд этди (ва ўша битта голини ура олди).

"Ливерпуль": саккиз зарба, тўрт мартадан жарима майдони ичидан ва ташқарисидан зарба берилди. Уларнинг иккитасини рақиб футболчилари дарвозага, дарвозабонга етиб бормай тўхтатишди. Меҳмонлар бирорта аниқ зарба бера олишмади (!). Битта "Big Chance", xG бўйича кўрсаткич - 0,5. Балки сизга исбот керакдир? Муаммо эмас, мана скриншот.

"Атлетико" чин маънода "Ливерпуль"ни мағлуб этди. Бу беллашувда рақибига умуман имкон қолдирмади. 


Нега барчаси шундай бўлди: Трентнинг омадсиз куни

Табиийки, мадридликлар ўйинга пухта тайёргарлик кўришган. Ўйиндан аввал Сауль "Ливерпуль" ярим ҳимоячиларини "овчи итлар" деб атаганди, мураббийлар штаби уларни ўта оғир ўйинга тайёрганини айтиб ўтди: "Улар ақлбовар қилмас прессингни ишга солишади ва мабодо тўпни олиб қўя олмасалар ҳам, камида етти футболчи катта тезликда ортга қайтади. Уларнинг энг устун томонларидан бири - тезкор қарши ҳужумлар. Лекин рақиб чуқурроқ ҳимояланса ливерпулликлар муаммоларга дуч келадилар. Биз уларнинг кучсиз томонларини биламиз ва имкон қадар улардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Клопп ҳам жимгина ўтиргани йўқ. У ишга ижодкорона ёндашишни маъқул кўрди ва Александер-Арнольдга имкон қадар кўпроқ эркинлик беришга интилди. Трент бутун майдон бўйлаб ҳаракат қилди, ҳатто баъзи вазиятларда чап қанот ҳимоясида ҳам тўп билан муомалада бўлди. Ўйиндаги ҳолатдан келиб чиқиб унинг бўш қолган зонасини Хендерсон ва Фабиньо эгаллашди. Агар Трент марказдан ҳужумга қўшилса ва қанот футболчисидан марказдаги плеймейкерга айланса, унинг жойига Хендерсон йўл олди, ҳамда Арнольднинг ўзи каби жуда баланд жойлашиб ўйнади, 

Клопп режаси ишлаётганди. Биринчи бўлимда "Ливерпуль" 12 бор ҳаводан тўп оширишни амалга оширган бўлса, уларнинг 8 таси Александер-Арнольд ижросида эди (6 таси ўйиндан). Бу ҳозирги "Ливерпуль"нинг энг кучли томонларидан бири ва Трент муҳим фигуралардан бири эканлигини инобатга олсак, "Атлетико" учун ҳаммаси зўр ўтаётганди деб бўлмайди. Трент эркинлигини очиб берадиган яна бир факт унинг 47 та тўп оширишидан 22 таси ҳужум майдонининг учинчи қисмига амалга оширилди. Бу нафақат энг яхши, у ҳатто қолганлардан икки баробар яхши кўрсаткич бўлибт турганди. Танаффусда Симеоне жиддий қадамлардан қўрқмади: Лемарни захирага олди ва Льорентени ўйинга ташлади, бу эса бир нечта позицияларга таъсирини ўтказди. Льоренте ўнгга ўтган бўлса, Коке марказда, Сауль – чап қанотга. Барчаси Александер-Арнольднинг жуда эркин ҳаракатланаётганидан.

Танаффус вақтидаёқ ўйинчи алмаштириш, қўшимчасига тактик ўзгаришларни ҳам амалга оширишнинг бироз таваккалчилиги бор, аммо Симеоне кеч қолиши ҳеч гап эмасди. У дарҳол Трентнинг "кислород йўлини" дарҳол ёпмаса, у бундан фойдаланиб қолиши мумкин эди. Қисман, омад ҳам  "Атлетико"га кулиб боқди: Трент шу ўйинда ўзига ўхшамади, унинг қанотдан жарима майдонига етказиб берадиган тўп оширишлари ўта омадсиз чиқаверди. Қўшимчасига, мезбонлар ҳавода яхши ўйнашди. "Матрасчилар" жарима майдонларида бирор марта ҳаводаги курашда мағлуб бўлишмади, лекин ўзлари рақиб жарима майдончасида икки бор устун келишди. "Ливерпуль"га одатдагидек фаол қанотлар етишмади. 


Нега барчаси шундай бўлди: "Атлетико" ижросидаги прессинг

Иккинчи бўлимда ҳаводан тўп оширишлар янада кўп бўлди (21- «Ливерпуль»да, уларнинг 10 таси Трентга тегишли), лекин вазият энди биринчи бўлимдагидек эмасди. Яъни, қанотдаги футболчига қулай вазият яратиб, у тўпни қабул қилиб, жарима майдончасидаги ҳолатни баҳолаб, у ердаги ҳужумчи эса қулай позиция танлашга улгуриши керак. Амалда эса кураш остида қанотдан оширилган тўп учун жарима майдончасидаги ҳужумчи яна курашиши зарур бўлди. Иккинчи бўлимда "Атлетико" тўпни жарима майдонидан узоқлаштиришларни инобатга олмаганда, 40 та ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширди. Бундай прессингда тўпни олдириб қўймаслик жуда қийин. "Ливерпуль" хатога йўл қўя бошлади: бир таймнинг ўзида 20 та мажбурий бўлмаган хатога йўл қўйди, уларнинг 5 таси майдоннинг ўз ярмида. Энди Симеоне шунчаки рақиб таркибидаги етакчиларнинг ўйини чиқмаслигидан умид қилиб ўтиргани йўқ. Сауль ва Льоренте – бу Лемар ва Коке жуфтлигига нисбатан ёпиқроқ қанот дегани. Танаффусгача "Атлетико" ёпиқ ўйин намойиш қилган бўлса, иккинчи таймда янада "ёпилиб" олди.

Ўйинда умуман хавфли вазият бўлмади демоқчи эмасмиз: Гомеснинг тўп оширишидан кейин Салах тўпга зарба бера олмади, Мората қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлди, аммо тўп оёғига тушмади. Бироқ шу ҳолос, ўйин кўпроқ тактик курашлар остида ўтди. 

Майдондаги икки жамоанинг бири – олти дақиқа кам Англия чемпиони, деярли барча рекордларни янгилаб ташла(ёт)ган ва Чемпионлар Лигасининг амалда ғолиби эканлиги ҳамда у ўйинни "очиш"га интилганини ҳисобга олсак, испанларга тик туриб қарсак чалсак арзийди.

Қайд этилмаган яна бир муҳим деталь қолди. Ва усиз ўйин буткул бошқача сценарий остида ўтиши мумкин эди. "Атлетико" ҳужумчиларининг ўта ақлли прессинги бўлмаганда, майдон маркази ва қанотда бу қадар зич ва интенсив ҳаракат қила олмаган бўларди. Тўғри, Симеоне ҳар икки ҳужумчисини алмаштирди, лекин назаримизда, бу ўзгартириш футболчи ўйинидан қониқмаганлиги учун эмас, шунчаки учрашувда иштирок этган тўртта ҳужумчи ҳам тўхтовсиз ҳаракатда бўлишди. Улардан ҳужумга ўтаётганда рақиб ҳимоячилари билан курашга киришдан ҳам кўпроқ, ўша ҳимоячилар тўпни ярим ҳимоядаги шерикларига етказишларига имкон қолдирмаслик талаб қилинди. Шу орқали "Атлетико" марказий ярим ҳимоячилари эркинликка эга бўлди ва улар қанотга ўтиб ёрдам бериш имконига эга бўлишди. Қуйидаги сурат марказдаги футболчиларнинг ҳаракатини кўрсатиб беради. Агар ҳужумчиларнинг бундай ўйини бўлмаганда, ярим ҳимоядагилар ҳам бот-бот қанотга ўтиб тўп учун кураша олмаган бўлардилар.

Бу беллашув "Атлетико"ни жуфтлик фаворитига айлантирмас, лекин ўйиндан аввал бўлгани каби, "Ливерпуль"нинг навбатдаги ўлжаси деган қарашларни ўзгартиради.

Охирги олти ўйинда "Атлетико" бир бор ғалаба қозонди. Минимал ҳисобда "Гранада" таслим этилди. Жамоа Примерада "Эйбар"га (0:2) мағлуб бўлди, Қирол Кубоги доирасида "Леонеса"га ютқазиб қўйди (1:2), ўз майдонида "Леганес" билан чемпионат учрашувида (0:0) дуранг ўйнади ва "Реал Мадрид"га яна ютқазди (0:1), "Месталья"да "Валенсия" билан муроса кўчасини танлади (2:2).

Ҳозир "Атлетико" Диего Симеоне қўл остидаги даврда максимал муаммоларга дучор бўлган. Жароҳатлар, стандарт вазиятларда ишончли ўйнай олмаётган ҳимоя, ҳужумдаги имкониятлардан фойдалана олмаслик. "Атлетико" ҳатто ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳам аввалги мавсумлардагидан ёмонроқ ўйнамоқда. 

"Атлетико" бир томондан ўз ўйини билан ҳайрон қолдирмади, чунки Симеоне жамоасини (унинг энг яхши ҳолатида) қандай ҳаракат қилиши барчага маълум. Лекин бошқа томондан ҳайрон қолдирди ҳам – чунки сўнгги икки ой жамоа ўзига ўхшамай қолганди.

"Атлетико" айнан шу ўйинда ўзига кела олди ва "Ливерпуль"га ўз ўйинини кўрсатиш учун имкон қолдирмади. Жавоб ўйинида бу унданда қийинроқ бўлади. Энди Клопп ҳам Мадриддаги ўйиндан келиб чиқиб, ўз жамоаси ўйинида бир нималарни ўзгартириши турган гап.

Шу ўринда яна бир нарса: "Атлетико" мухлисларидан ўйиндан аввалги перформанс.

 

Унда айиқ акс этган. Бу Мадрид тимсоли (айнан у клуб ва шаҳар гербида ҳам акс этган) ва маъжозий маънода ўзликка қайтиш. "Атлетико" бу ишни идеал вақтда амалга оширди.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика