"Атлетик" Ляпортни Испанияга қайтармоқчи бўлган
06 сен 2023 10:59
Янгиликлар
"Атлетик" Ляпортни Испанияга қайтармоқчи бўлган
Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Атлетик" клуб тарбияланувчиси бўлган ҳимоячи Эмерик Ляпортни ортга қайтармоқчи бўлган.
Хабарингиз бор, футболчи "Манчестер Сити"дан "Ал Насср"га ўтди.
Испан клуби президенти Жон Уриарте мавзу бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
"Атлетик" доимо уни қайтаришга тайёр бўлган ва Эмерикнинг ўзи ҳам қачондир клубга қайтишни исташини яширмаган. Ёзда биз бу трансфер устида ишладик.
Биз деярли бу ишни уддалагандик ҳам, аммо ўртада "Ал Насср" пайдо бўлгани, биз учун ёмон янгилик бўлди. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан рақобатлаша олмасдик, чунки молиявий жиҳатдан уларни енга олмаслигимизни билардик. "Ал Насср" бўлмаганида, Ляпорт ортга қайтган бўларди".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар