UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Токио-2020. Ўзбек спортчиларининг 29 июль кунги иштирокларидан ОНЛАЙН  0 07:11Эдегор яна "Реал"дан кетиши мумкин  1 02:01Синов-назорат ўйинлари. "Тоттенхэм"да ишончли ғалаба, МЮда жанговар дуранг  0 01:28Breaking: Шомуродов "Рома" аъзосига айланди!  58 00:58Артуро Видаль: "Интер" ЕЧЛ финалида ўйнашни истайди"  2 00:42Ўртоқлик учрашувлари. "Интер"дан жавобсиз 6 та гол, "Атлетико"да кичик мағлубият  1 00:36"Реал" 4 футболчисини сотиб юборишга тайёр  3 00:19"Лестер" янги мавсум учун сафар ўйинлари либосларини тақдим қилди  0 23:53"Барселона" Ромеро ва Саншешни сотиб олишни истаганди  2 23:36"Бавария"нинг ўртоқлик ўйинларидаги омадсизликлари давом этади  1 23:15Эвра: "МЮ топ-трансфер амалга оширди"  2 22:55"Челси" Кабальеронинг ўрнига дарвозабон олди  0 22:40"Навбаҳор" 5 футболчи билан шартнома имзолади  36 22:30Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" трансферларсиз ҳам совринлар учун интилиши керак"  5 22:11Ван Анхольт Туркия клуби билан шартнома имзолади  1

Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди Янгиликлар

Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди

19 июль ўзбек спорти тарихида қора кун кун сифатида қолди.

Мамалакатимизнинг энг машхур спортчиларидан бири, Ўзбекистон ММА Ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокат туфайли вафот этди.


Қора кун

Воқеа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида марҳум бошқарувидаги “BМW Х5” aвтомашинасида рўй берган. Шу куни соат 11:30 ларда бир йўналишда ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автоулов билан тўқнашув натижасида Хонтўраев бошқарувидаги машина йўлдан чиқиб кетган ва спортчи воқеа жойида вафот этган. Бир кун ўтиб эса, Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Анарбоев ҳам бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Анарбоев шифохонага олиб борилган куни чуқур "кома" ҳолатида бўлган ва кейинроқ унинг "кома"дан чиққанлиги маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда мудхиш ҳодиса ҳақидаги турли видеолар, хабарлар тарқалди. Баъзи кимсалар бу воқеадан фойдаланиб турли миш-мишлар тарқатишга, бироздан сўнг гапларининг барчаси ёлғонлигини айтиб узр сўрашга ҳам улгурди. Мурод Хонтўраевнинг шогирди "авария" қандай бўлганини сўзлаб берди:

"Акамга ўзимга ишонгандек ишонардим. Биз ўз йўлимизда келаётган эдик, адашмасам "Lacetti" бизни қисиб қўйишга ҳаракат қилди. Кейин нима бўлганини билмайман. Шифохонада кўзимни очдим. Автоҳалокатда омон қолдим, акам эса бу ёруғ оламни тарк этдилар. Жойлари жаннатларда бўлсин. Одамлар ҳамма нарсаларни гапираверади. Мен битта нарсани айтишим мумкинки, Мурод акамдек инсон бошқа йўқ. Улар битта гап билан юракларни забт этардилар",- деди Анарбоев

Биз унинг тезроқ соғайиб оиласи бағрига қайтишига тилакдошмиз. Энди эса, бу дунёни жуда ёш тарк этган, кўплаб ўзбек йигитлари учун мардлик рамзига айланган Мурод Хонтўраев ҳақида тўхталамиз.


Ошпазнинг чемпион ўғли

Қаҳрамонимиз 1987 йил 4 июль Тошкент шаҳрида ошпаз ва уй бекаси оиласида дунёга келган. Бу ҳақда спортчи кўплаб интервьюларида гапирган. Оддий ошпазнинг фарзанди ҳам чемпион бўлиши, ҳамма нарса ҳаракатга боғлиқлиги тўғрисида ёшларга маслаҳатлар берган:

“Дадам бутун умр ошпаз бўлганлар, онам уй бекаси. Биз биринчи ўринларни олиб юрибмизку. Менга сен бу ўринни оламайсан, бойнинг ўғли олади деб...


Спортчи ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёхуд ким кимдан айрилди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
23 июл 23:23:09
Dostonsher Yuldashov
Joying jannat bo'lsin chempion ! Juda yaxshi inson edi Raxmatlik
   
22 июл 23:27:03
SHO'RCHIDAN
Инсонга улимдан ортик насихат йук. Охирати обод бусин.
   
22 июл 19:08:22
MVsaid
Мурод акани охиратлари обод бўлсин, оилас аъзоларига сабр тилиман, яхши, мард, ватанпарвар инсон эканлар, шогирдлари ўгилларини кўнглини ўксик қилмасин, ўлим хақ яхшилик қилиш насиб этаверсин, инсон бир бирига ганимат.
   
22 июл 17:39:59
Албарс
Жойи жаннатда булсин! Ўзбек номини улуғлаган Инсонлардан бири охирати обод булсин!
-1   
22 июл 18:46:23
ALICHO
Эхххх шундай инсон улиб кетсая... Минг ланатлар булсин бунака дунесига. Яхшиларга юрим йук эканда узи. Маколани укиб, кузларим ешга тулди. Жойлари жаннати булиб, кабрлари нурларга тулсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика