Асенсио "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг кучли таркиблардан бири. "Атлетико" ва "Севилья" Ла Лигада бизнинг рақобатчимиз бўлади"
23 окт 2020 10:14
Янгиликлар
Асенсио "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг кучли таркиблардан бири. "Атлетико" ва "Севилья" Ла Лигада бизнинг рақобатчимиз бўлади"
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Мадрид клубининг таркибини юқори баҳолади.
"Мен "Барса"га ўтишим мумкин эди, аммо "Реал" бошиданоқ менга ҳайратланарли даражада қизиқиш билдирди ва менинг танловимга таъсир кўрсатди. "Реал"ни рад қилиб бўлмайди.
Мен кучлилигимни ва тезкорлигимни ҳис қиляпман. Ўйинимга учқун қайтди ва бизда дунёнинг энг кучли таркибларидан бири бор. Менга кўплаб клублар қизиқиш билдиришди, аммо мен "Реал"да муваффақият қозонишга ҳаракат қилмоқдаман.
Бу ҳақда кўп киши гапиришади, аммо мен бизда дунёнинг энг кучли таркибларидан бири бор деб ҳисоблайман, бизнинг кийим алмаштириш хонамиздаги атмосфера ажойиб. Ўйлайманки, Ла Лигада бизнинг рақибларимиз "Атлетико" ва ажойиб мураббийга эга "Севилья" бўлади", - дейди Асенсио.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар