UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  2 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Архитекторлар энг яхши янги ареналарни танлашди. Топ-10да Ухандаги стадион ҳам бор Янгиликлар

Архитекторлар энг яхши янги ареналарни танлашди. Топ-10да Ухандаги стадион ҳам бор

StadiumDB сайти қайта таъмирланган ёки янги қурилган стадионлар рейтингини эълон қилди.

Тўрт архитектордан иборат ҳакамлар ҳайъати қуйидаги нуқтай назар бўйича энг қизиқ стадионларни танлашди: Архитектура қадриятлари, инновациялар ва кўп функционаллик. Бу уч фактор жамланди ва рейтинг тузилди.



10. "Датун Спортс Сентр", Датун


Датун - Хитой ўлчови бўйича Буюк Хитой деворининг шимолий қисмидаги кичик шаҳарча (3 млн. киши). Аммо ундаги стадион кичкина эмас, аренага 30 минг киши сиғади.


Лойиҳа кончилар шаҳрини Хитойнинг маданият пойтахтига айлантирмоқчи бўлган мэр (ҳоким) пайтида пайдо бўлган. Кейинроқ уни коррупцияда айблаб, ҳибсга олишди, бироқ лойиҳалар яшашда давом этмоқда. Тўғри, бу ерда ўйнашга арзийдиган жамоа йўқ (шаҳарда профессионал клуб мавжуд эмас). Арена шаҳар тадбирларига хизмат қилмоқда.


9. "Файв Рингс", Ухань


Ҳа, бу ўша Ухань шаҳрининг стадиони. Аренада футбол ўйинлари ва бошқа спорт мусобақаларини ўтказиш мумкин. Ўз бағрига 30 минг мухлисни сиғдира оладиган стадионда бассейн ва ёпиқ спорт комплекс мавжуд. Ушбу аренада иккинчи дивизионда иштирок этадиган "Ухань Чжоэр" ўйнайди.


8. "Тегельне поле", Братислава


Словакия пойтахтида жойлашган стадионнинг сиғими 22,5 минг киши. Ушбу аренани терма жамоанинг эски ўйингоҳи ўрнига қуришган. Суратга яхшилаб эътибор берсангиз, клубнинг офиси худди ЦСКАники каби бурчак ортидаги бинода жойлашган.


7. "Нью-Кларк Сити", Касас


ФИФАнинг талабларига жавоб берадиган, халқаро ўйинларни юқори савияда ўтказса бўладиган Филиппиннинг биринчи стадиони. Бунгача Филиппинда ушбу аренага ўхшаш ўйингоҳлар бўлмаган. У ўз бағрига 20 минг мухлисни сиғдиради ва аренада енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказса бўлади.


6. "ВТБ Арена", Москва


ЖЧ-2018 лойиҳасига киритилган, аммо кейинроқ рўйхатга қўшилмаган Россиянинг янги стадиони. Мундиал ареналари сафига киритилмаган ўйингоҳга 26 минг мухлис сиғади. Петровский паркидаги қурилиш 2019 йилда якунланди, "ВТБ Арена"да нафақат футбол, балки хоккей учрашувлари ҳам ўтади.


5. "Тоттенхэм Стэдиум", Лондон


"Тоттенхэм" 2007 йилдан бери "Уайт Харт Лейн"ни янгилаш йўлларини излаётганди ва янги аренани эскисининг ўрнида қуришга қарор қилишди. Эсингизда бўлса, "Уайт Харт Лейн"даги сўнгги мавсумда битта трибуна ёпиқ эди.


"Тоттенхэм Стэдиум" ўз бағрига 62 минг мухлисни сиғдиради, уни топширишда муаммолар юзага келди - ёнғин хавфсизлиги ходимлари хавфсизлик тизимидаги камчилик туфайли ўйин ўтказишга рухсат беришмаганди. Шу сабабли "Тоттенхэм" деярли ярим йилни "Уэмбли"да ўтказди.


4. "Ал-Жануб", Ал-Вакра


Ушбу арена Заҳи Ҳадид лойиҳаси бўйича ЖЧ-2022 учун қурилди.


Стадион ўз бағрига 40 минг мухлисни сиғдиради, аммо мундиалдан сўнг ўриндиқларнинг ярмини олиб ташлашмоқчи - Қатар лигасига бундай маҳлуқнинг кераги йўқ.


3. "Пушкаш Арена", Будапешт


"Пушкаш" - Евро-2020 учун нолдан қурилган ягона стадион. Арена очилиши кечикди ва у ноябрда фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида афсонавий Никита Симонян иштирок этган.


2. "Банквест Стэдиум", Сидней


Арена маҳаллий ҳокимиятга тегишли, уни турли спорт тадбирлари учун қуришган: бу ерда асосан "Парраматта" регби, "Вестерн Сидней" эса футбол ўйнайди. Баъзида ўз аренасини таъмирлаётганлар ҳам ушбу стадионда тўп тепади.


Бунгача "Банквест" ўрнида бошқа стадион бўлган ва ўша аренада 18 асрдан бери мусобақалар ўтказиб келинган. Эски аренани бузиб ташлашди ва янги 30 минг кишилик ўйингоҳ қуришди.


1. Миллий (ёки Олимпия) стадиони, Токио


68 минг кишига мўлжалланган Миллий стадионидан Олипиада-2020 очилиши ва ёпилишида фойдаланишмоқчи эди. Уни эски Олимпия аренаси ўрнига қуришган.


Аввалига стадионни 2019 йилдаги регби бўйича жаҳон чемпионатигача қуриб битказишмоқчи эди, бироқ мамлакат бош вазири Синзо Абенинг талаблари туфайли қурилиш чўзилиб кетди ва якунда ушбу ғоядан воз кечишди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика