Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти"
21 окт 2021 21:21
Янгиликлар
Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти"
- Ўйин ҳақида
- АГМК бежиз 2-ўринда бормаётганди, шуни инобатга олиб, астойдил тайёргарлик кўргандик. Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти. Йигитлар охиригача ўйнаганликлари одамни хурсанд қилади.
- Жамоа якуний паллада, охирги нуқтани қўйишда оқсаяпти...
- Қийин савол бўлди. Кўплаб сабаблар бор. Қаердадир ноаниқ зарбалар панд беряпти, яна футболчилар узатмалар амалга оширилганда ўз позициясида бўлмай қолган пайтлар бўляпти, алдаб ўтиш чоғида ҳам муаммолар кузатилмоқда.
- Бош мураббий Жасур Абдураимов жамоани тарк этди. "Металлург"ни мавсум охиригача ким бошқариб туради?
- Ҳозир испаниялик Луис Мануэль Эрнандес менежерлик қиляпти, машғулотлар жараёнида ҳам иш олиб бормоқда.
- Маҳмуджон Қудратиллаевнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?
- Адашмасам, у мавсумдаги 2-ўйинини ўтказди. Албутту, ундан кўп нарса кутилганди, у ўз даражасида ўйнади. Қудратиллаев ўйин тарафлама 100% тайёр деб бўлмайди, чунки операциядан кейин 3 ойни ўтказиб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар