UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  4 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  8 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  8 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  7 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  12 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2

Артетанинг қўрқинчли туши Янгиликлар

Артетанинг қўрқинчли туши

Бугун АПЛнинг айни пайтдаги пешқадами уйда «Эвертон»ни қабул қилади.

Мерсисайднинг «Эвертон»и сўнгги пайтларда Лондон гранди учун муаммоли жамоалардан бирига айланиб қолди. Статистикага қарайдиган бўлсак сўнгги 5 ўйиннинг 3 тасидаа «Эвертон» ва яна 2 баҳсда  «Арсенал»нинг қўли баланд келган. Жамоаларнинг сўнгги ўйинида Шон Дайич шогирдлари Артета жамоасини минимал ҳисобда мағлуб қилишганди.

Ўйин интригалари.

Айни пайтда жамоаларга очко сув ва ҳаводек зарур. «Арсенал» узоқ кутилган чемпионлик ишқида ёнаётган бўлса, мерсисайдликлар АПЛда жон сақлаб қолиш учун курашишмоқда. Артета ва ”Арсенал” Қишки трансферлар ойнасидан кейинги кичик инқироздан чиқиб олди (агар чиқиб олган бўлса). «Эвертон» ҳам янги мураббий Шон Дайич ёрдамида жарликдан чиқишга интилмоқда.

Бугунги «Арсенал» ва унинг муаммолари.

Артета ўз жамоасини оптималлаштиришда давом этмоқда. Ҳужум марказидаги муаммолар янги келган Леандро Троссар билан, марказдаги кемтиклар эса «Челси»дан трансфер қилинган Жоржинё ёрдамида созланмоқда. Ўнг қанот ҳимоясида ҳам муаммолар бор Бен Уайт ва Томиясуга стабиллик етишмаяпти. Нкетиа барибир топ ҳужумчи эмаслиги билиниб қолмоқда. Артетанинг Троссар бўйича дастлабки тажрибаси эффект бермади (Леандро ўзига бегона бўлган қанот ҳужумида йўқолиб қолди). Микел тажрибанинг давоми сифатида футболчини ҳужум марказида ишлатишни бошлади. Бу қанчалик натижа беради, уёғини вақт кўрсатади.

Йўқотишлар.


«Арсенал» Габриел Жезус ва Муҳаммад Элнени хизматларидан фойдалана олмайди (жароҳат сабаб). «Эвертон»да эса вазият бироз ёмонроқ. Мерсисайд клубида Андрос Таунсенд, Натан Петтерсон, Жеймс Гарнер ва Доминик Калверт Левинлар жароҳат сабаб ўйинда иштирок эта олишмайди.

Тахминий таркиблар.


Баҳс бизнинг вақт билан тунда 00:45 да бошланади.

 

Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика