Артета "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди
19 фев 2021 08:10
Янгиликлар
Артета "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Бенфика"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ўйинни назорат қилдик ва жуда яхши голли вазиятлар яратдик. Гол ўтказиб юборганимиздан афсусдаман. Бурчак тўпидан сўнг бироз тарқалиб кетдик ва пенальти "ишлаб олдик". Аммо бунга яхшигина жавоб бердик ва ажойиб гол урдик.
Ўйин даражасини ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Сўнгги 20 дақиқада ҳар икки жамоа ўйинини кучайтирди, аммо умуман олганда биз бунданда яхшироғига лойиқ эдик", - деди Артета.
Фикрлар