Артета: "Бен бизнинг асосий мақсадимиз эди. У ақлли ҳимоячи"

Aslanov Jasurbek
30 июл 2021, 21:09
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи Бен Уайтнинг "Брайтон"дан клубга кўчиб ўтганига изоҳ берди.

"Бен бизнинг асосий мақсадимиз эди. Унинг трансферини охирига етказа олганимиз соз бўлди. Бен икки яхши клуб — "Брайтон" ва "Лидс" сабоғини олган. У икки хил схемада ўйнаб, бундан фойда топди ҳамда "Брайтон"да ҳам, ижара асосида "Лидс"да ҳам ўзининг қанчалик иқтидорли эканлигини кўрсатди.

Уайт — ақлли ҳимоячи, у тўп билан яхши муомала қилади. Унинг услуби бизга мос келади. Албатта, у ҳали ёш, шунинг учун унинг ёши ва даражаси биз бу ерда тиклаётган жамоага мос келади. Умид қиламизки, Бен бизнинг узоқ муддатли режаларимизда асосий роллардан бирини ўйнайди", — деди испаниялик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fc-arsenal.com