

Бразилиялик ҳужумчи кеча кубок баҳсларида қайдномадан ҳам жой олмаганди. “Ливерпуль”дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг Артета шогирдининг аҳволи ҳақида фикр билдирди.
“ У тиззасида ноқулайлик ҳис қилди ва уни шифокорлар текширганидан сўнг оғриқ сабаби аниқланди. Жесус охирги йилларда айнан шу тиззаси сабабли кўплаб ўйинларни ўтказиб юбормоқда. Умид қиламизки, биз уни узоқ муддатга йўқотмадик”,-деб фикр билдирган Артета клуб расмий сайтига.




