UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистонидан ҳозирги таркибда кимлар ўйнамоқда?  0 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  12 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  30 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда Янгиликлар

"Арсенал" Райсни сотиб олишига ишонмоқда

"Арсенал" ёзда "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райсни қўлга киритади.

"Evening Standard" хабарига кўра, клуб жамоанинг ҳозирги муваффақияти ва келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашиши 24 ёшли футболчини қўлга киритишда ёрдам беришига умид қилмоқда.

Хабар қилинишича, "Вест Хэм" ярим ҳимоячисининг ярим ҳимояда ёки "саккизлик" позициясида ўйнай олиши "Арсенал" эътиборини тортмоқда. Райснинг характери ҳам жамоа қадриятларига мос келади.

"Вест Хэм" футболчининг трансферидан иложи борича кўпроқ пул ишлаб олишга ҳаракат қилади ва асосий эътиборни Энцо Фернандес, Жуд Беллингем ва Мойзес Кайседонинг трансфер нархига қаратади.

Райс 2013 йилнинг ёзидан буён "Вест Хэм" сафида тўп тепади. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

24 ёшли англиялик жорий мавсум барча мусобақаларда "болғачилар" сафида 34 та ўйинда 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика