"Арсенал" янги дарвозабон изламоқда

Alisher
23 фев 2021, 13:48
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоанинг дарвозабон чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Пойтахт клуби "Суонси"да ижара асосида ўйнаётган "Ньюкасл" дарвозабони Фредди Вудманга қизиқмоқда.

"Ньюкасл" Вудманни кейинги мавсумдан асосий дарвозабон қилишни хоҳлаган эди, аммо яхши таклиф келиб тушса, клуб ўйинчини сотишга тайёр.

"Арсенал" АПЛда 25 турдан сўнг 34 очко жамғарган ҳолда жадвалнинг 10-ўрнида бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: todofichajes