UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  7 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  149 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  34 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

​"Арсенал" учун нохуш хабар Янгиликлар

​"Арсенал" учун нохуш хабар

Италия терма жамоаси УEФА Миллатлар Лигаси чорак финал босқичини муваффақиятсиз бошлади ва Германияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бироқ ўйин натижаси хавотирланишга ягона сабаб эмас, сабаби "скуадра адзурра" баҳс охирига келиб асосий футболчисини йўқотди.

Лондоннинг "Арсенал" клуби чап қанот ҳимоячиси Риккардо Калафьори тиззасидан жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Эпизодлардан бирида у сирпаниб кетиб, таянч оёғига ноқулай тарзда тушди.

Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти ўйиндан сўнг вазият ноаниқлигича қолаётганини таъкидлаб ўтди.

"Биз ҳалигача бу қанчалик жиддий эканини билмаймиз. Рики тиззасида ғалати нарсани ҳис қилмоқда, аммо муаммонинг аниқ моҳияти ҳали аниқланмаган", – деди мураббий.

Германияга қарши жавоб учрашуви 23 март куни бўлиб ўтади ва унда Калафьорининг иштирок этиши сўроқ остида. Бундан ташқари, жароҳат уни мавсумнинг энг кутилган ўйинларидан бири – 8 апрель куни "Арсенал"нинг "Реал"га қарши ЧЛ чорак финалида майдонга тушишини сўроқ остида қолдириши мумкин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика