"Арсенал" сув идиш отган мухлисни излаяпти
20 дек 2018 13:12
Янгиликлар
"Арсенал" сув идиш отган мухлисни излаяпти
"Тоттенхэм"га қарши Англия лига Кубоги 1/4 финал баҳсидан сўнг "Арсенал" майдонга сув идиш отган мухлисни аниқлаш учун стадиондан олинган видеолавҳаларни ўрганмоқда.
"Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтган баҳс 0:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Шпорлар" сафида Сон Хён Мин ва Деле Алли гол уришга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм ўрталарида "Арсенал" мухлисларидан бири майдонга сув идиш улоқтирди ва у Аллининг бошига тегди. Деле тезда ишқибозларга ўгирилиб, бармоқлари ёрдамида ҳисоб 2:0 эканлигини кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар