

Лондонликлар раҳбарияти "Боруссия" билан Пьер-Эмерик Обамеянг траснфери билан боғлиқ музокараларнинг биринчи босқичини ўтказишди. Томонлар ҳозирча келишувга эришишмади, лекин 28 ёшли габонлик форвард "Арсенал"га ўтиш хоҳишини билдирган.
"Боруссия" Обамеянгга ўринбосар сифатида лондонликлар ҳужумчиси Оливье Жируни кўрмоқда. Бундай ҳолатда, 31 ёшли француз трансфернинг бир қисми бўлиши мумкин.
Олдинроқ, "Арсенал" Обамеянг учун 50 миллион евро таклиф қилгани, "Боруссия" эса 70 млн сўрагани хабар қилинган эди.




