"Арсенал" Озил учун курашга қўшилди

Tolibjon Qosimov
26 авг 2013
"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер клуб раҳбарларидан "Реал" ярим ҳимоячиси Месут Озилни сотиб олишларини сўраб мурожат қилди, дея хабар бермоқда The Sun.
"Канонирлар" устози "Ливерпул" ҳужумчиси Луис Суарес трансферидан умидини узди ва энди 24 ёшли Германия терма жамоаси аъзосини ўз жамоаси сафида кўриш истагини билдирди. Лондонликлар "Реал"га футболчи учун 44 миллион евро таклиф қилмоқчилар.

Футболчи учун бахсда лондонликларга жиддий рақобатчи бор: "Манчестер Юнайтед". "Қизил иблислар" Месут учун 50 миллион евродан кечишга тайёр эканликларини маълум қилишган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru