"Арсенал" Ла Лиганинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда

Alisher
16 мар 2025, 16:55
"Арсенал" ёзда "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субименди трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда.

Кейинги мавсумда Лондон клуби ярим ҳимоя чизиғини кучайтириши кутилмоқда. Жоржиньо ва Томас Парти катта эҳтимол билан шартнома муддати тугагач (30 июнь), "канонирлар"ни тарк этишади.

"Арсенал" Субименди билан имзолаш бўйича музокараларда "жуда илғор" босқичда. Футболчи Испания Ла Лигасининг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Статистика бўйича, 26 ёшли футболчи ҳаводаги дуэлларининг 66 фоизида ғалаба қозонган.

Қайд этилишича, Субимендининг "Сосьедад" билан шартномасида 51 миллион фунтлик товон пули банди бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/David_Ornstein