"Арсенал" Эл-Ненни билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

Alisher
25 май 2022, 14:01
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячи Муҳаммад Эл-Ненни билан шартномани узайтирди.

Битим деталлари маълум қилинмаяпти. 29 ёшли африкалик Лондон клубига 2016 йилда "Базель"дан ўтган. Унинг лондонликлар билан олдинги шартномаси 2022/23 йилги мавсумга қадар мўлжалланган эди.

Муҳаммад ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

"Арсенал" эса 2021/22 йилги мавсум АПЛда бешинчи ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: arsenal.com