"Арсенал" бельгиялик иқтидор трансфери бўйича келишувга эришди
11 июл 2021 19:32
Янгиликлар
"Арсенал" бельгиялик иқтидор трансфери бўйича келишувга эришди
"Андерлехт" таянч ярим ҳимоячиси Альбер-Мбойо Локонга яқин орада "Арсенал" аъзосига айланади, дейди журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар ўзаро келишувга эришган. Англия клуби хавбек учун 17,5 миллион евро тўлайди. Футболчи "канонирлар" билан 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома тузади. Локонга "Арсенал"га ўтиш учун А Сериянинг икки клуби таклифини рад этгани айтилмоқда.
21 ёшли Локонга "Андерлехт" тарбияланувчиси саналади. У ўтган мавсумда 37 ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма кўрсатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар