"Арсенал" "Барселона" футболчисининг трансферидан воз кечди
19 апр 2019 21:59
Янгиликлар
"Арсенал" "Барселона" футболчисининг трансферидан воз кечди
"Барселона" футболчиси Самюэль Юмтити "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди.
"Goal" хабарига кўра, лондонликлар ҳимоячи учун "Барселона" талаб қилаётган 70-90 миллион еврони тўлай олмайди. Чунки "Арсенал" ёзда трансферлар учун 80 миллион ишлатишни режалаштирган.
Шунингдек, Юмтитининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" каби жамоалар ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бу мавсумда 25 ёшли ҳимоячи "Барселона" таркибида 12 ўйинда қатнашиб, 1 голга ассистентлик қилди. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Олдинроқ "канонирлар" бош мураббийи Унаи Эмерининг шахсан ўзи жамоага Юмтити кераклигини айтиб ўтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар