

Гол бурчак зарбасидан сўнг урилди. Мезбонлар жарима майдончасидаги саросимада италиялик узоқ устунга узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.

Бу гол "Арсенал" учун 2023/24 йилги мавсум бошидан бери АПЛдаги 31-гол бўлди.
Бу статистикада "канонирлар"нинг энг яқин таъқибчиси "Ливерпуль" бўлиб, уларда 11 гол камроқ.
Кўпинча "Арсенал" бурчак зарбасидан кейин гол урганида, жамоа гол пайтида қоидани бузганликда айбланади (ҳужумда қўполлик).



