Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда

Administrator
27 апр 2024, 01:24
Турк футболчиси ўзига берилган имкониятдан максимал фойдаланмоқда.

"Реал Мадрид" клуби футболчиси Арда Гюлер "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг 29-дақиқасида ҳисобни очди. Бу Гюлернинг Ла Лигадаги сўнгги учта ўйинидаги иккинчи гол ҳисобланади. Аввалроқ, 19 ёшли футболчи "Селта" дарвозасига гол урганди. Гарчи, Арда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаётган бўлса ҳам ўзига берилган дақиқалардан максимал фойдаланмоқда. Гюлер бугунги голи урилган дақиқага қадар Ла Лигада умумий ҳисобда 70 дақиқа ҳаракат қилганди.

Маълумот учун, Арда Гюлер "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда Ла Лига доирасида илк марта бошланғич таркибда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›