

Басклар билан тузилган битим 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. ОАВ маълумотларига кўра, 20 ёшли испан футболчисининг трансфер суммаси 8,5 миллион еврони ташкил этди.
Форт — кўк-анорранглилар академияси тарбияланувчиси. У каталонияликларнинг асосий жамоасида 2023 йилнинг охирида дебют қилган ва жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатма билан ажралиб турган. 2025/2026 йилги мавсумда футболчи ижара ҳуқуқи асосида "Эльче" шарафини ҳимоя қилган. Эктор барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган ва иккита голли узатмани амалга оширган. "Transfermarkt" интернет-портали маълумотларига кўра, футболчининг тахминий бозор қиймати — € 12 млн.



