

"Реал Сосьедад" бизни ҳайрон қолдирди. Улар жуда кучли прессинг қилишди, қийин бўлди, аммо биз хотиржамликни сақлаб қолдик.
Биз — яхлит жамоамиз. Бажарилган иш жуда ажойиб бўлди. Жамоа фантастик ўйин кўрсатди. Марказий ҳимоячилар устунлик қилишди, ярим ҳимоячилар ҳақиқий машина эди ва, албатта, ҳужумдаги йигитлар... ақл бовар қилмас даражада.
Мен ҳар доим жамоани алоҳида ўйинчилардан юқори қўяман, аммо Мбаппенинг қилган иши шунчаки ақлсизлик эди. Қандай футболчи-я... Шунча маҳорат.
Менда нафақат мураббий сифатида, балки мухлис сифатида ҳам футболдан завқ олишимга сабабчи бўлаётган фантастик футболчилар бор", — дейди Моуриньюнинг сўзларини "The Touchline" нашри.



