UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

“Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди Янгиликлар

“Арал” – “Дўстлик” учрашуви бош ҳаками иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди

ЎзФҲМ Про лиганинг 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” учрашувидаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарорини эълон қилди.


1-вазият: Эҳтимолий пенальти ва қўл билан ўйин. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили “Арал”нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган. Шундан сўнг, “Арал”нинг 32-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни қўл билан тўхтатиб, гол урган. Учрашув бош ҳаками футболчи йиқитилган вазиятни ҳам, тўп қўл билан ўйналган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб, голни инобатга олган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда 1-ҳолат учун пенальти белгиланиши керак эди, футболчи қўполлик билан йиқитилган. Шунингдек, кейинги ҳолатда тўп қўл билан ўйналган. Яъни, бош ҳакам иккала тараф зарарига хато қилган. Бу вазиятда бош ҳакам голни бекор қилиб, дастлабки ҳолатдаги йиқитилишга асосланган ҳолда пенальти белгилаши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.



2-вазият: Эҳтимолий пенальти. ВИДЕОНИ КЎРИШ

Учрашувнинг 90+2-дақиқасида “Дўстлик” футболчилари тезкор қарши ҳужум уюштиргач, жамоанинг 14-рақамли футболчиси Р.Рўзиев рақиб жарима майдончаси ичига кирган ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдинов пенальти белгиламай, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Шундан сўнг, ёрдамчи ҳакамнинг тавсиясига кўра, тўп ўйинга киритилаётганда қоидабузарлик бўлганини қайд этиб, тўпни “Дўстлик” дарвозабонига қайтарган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: “Дўстлик” клуби дарвозабони тўпни ўйинга киритишни нотўғри тарзда амалга оширган (қоидаларга кўра, дарвозабон ҳаракатланаётган тўпни ўйинга кирита олмайди, бунинг учун тўп тўхтаган бўлиши лозим), шу сабабли бундан кейин содир бўлган ҳар қандай ҳодиса инобатга олинмай, тўп дарвозабонга қайтариб берилиши керак эди. Вазият бошида ёрдамчи ҳакам дарҳол байроғини кўтариб, бош ҳакамга ишора қилганини инобатга олган ҳолда якуний қарор тўғри бўлганини қайд этишимиз лозим. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

Учрашув бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасига кўра, унга тегишли жазо чораларини қўллаш сўралди. Ҳакамлар қўмитаси жазо чораларини маълум қилгач, улар эълон қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика