АПЛнинг умумий жадвали. 1992 йилдан буён қайси жамоа 1-ўринда?

Mirjalol Normatov
13 май 2018, 16:12
"Sky Sports" маълумотларига кўра, "Манчестер Юнайтед" юбилей остонасида.

Англиянинг юқори дивизиони АПЛ деб номланганидан кейин барча мавсумлардаги жадваллар умумлаштирилса, "Манчестер Юнайтед" биринчи ўринда бўлади. Ҳисоб-китобга кўра, МЮ 1992 йилдан кейин 2099 очко жамғарган. Агарда МЮ бугун очко қўлга киритадиган бўлса, 1000-учрашувда 2100 ёки ундан ошиқ очко қўлга киритиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" - АПЛнинг 13 карра чемпиони ҳисобланади.

Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Айни дамда кучли олтилик мана шундай ҳолатда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: SkySports