UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 18:14Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  4 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  7

АПЛдаги энг катта дерби тарихидан кичик қизиқарли воқеа Янгиликлар

АПЛдаги энг катта дерби тарихидан кичик қизиқарли воқеа

Шанба куни Англияда Премьер-лиганинг энг катта дербиси бўлиб ўтади.

Унда "Ливерпуль" жамоаси "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Ҳозир эса ана шу дерби тарихига оид бир қизиқарли воқеани ёдга оламиз.

МЮ тарихида "Класс-92" жуда машхур ҳисобланади. Бу авлод вакиллари жамоада узоқ йиллар давомида етакчи ролини бажаришган. "Класс-92" вакилларидан ҳисобланган Дэвид Бекхэм ва Гари Невилл биринчи маротаба "Энфилд Роуд"да майдонга тушганида қийин, лекин бироз кулгули йўлни босиб ўтишга мажбур бўлишган. Бу ҳақда "қизил иблислар" афсоналаридан бири маълум қилди.


"Олд Траффорд"даги фаолияти давомида Премьер-лига бош совринини 4 бор қўлга киритган Гари Паллистер Бекхэм ва Невиллнинг "Энфилд"даги биринчи ўйинида ёш мухлислар қай тарзда уларнинг имзоларини йиртиб ташлашганини ёдга олди.


Дэвид Бекхэм гол урганини нишонламоқда.

"Мен эслайдиган энг кулгули воқеалардан бири Бекс ва Невилл "Энфилд"да биринчи маротаба ўйнаганида содир бўлган. "Ливерпуль"нинг икки нафар ёш мухлиси уларнинг ёнига келди. Тахминан, уларнинг ёши 6 ёки 7да эди. Ва болакайлар улардан имзо қўйиб беришларини сўрашди.

Невилл ва Бекс айнан улардан имзо сўрашгани учун мамнун бўлишди, кейин эса... болакайлар уларнинг олдида имзо қўйилган қоғозни йиртиб ташлашди", - дея эслади Гари Паллистер.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика