АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
19 сен 2025, 01:15
"Вулверхэмптон" бош мураббийи билан шартномани узайтирди.

Инглиз клуби Витор Перейра билан келишув яна 3 мавсумга узайтирилганлигини маълум қилди.

Португалиялик мутахассис 2024 йил декабридан буён "бўрилар"ни бошқариб келаётганди. Ўтган мавсумда унинг қўл остидаги жамоа 19-ўриндан 16-ўринга кўтарилди ва мавсумнинг энг яхши мураббийига айланганди.

"Вулверхэмптон" ушбу мавсумда ҳали очко жамғарганича йўқ. Жамоа "Манчестер Сити" (0:4), "Борнмут" (0:1), "Эвертон" (2:3) ва "Ньюкасл"га (0:1) мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: wolves.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›