

Унинг жамоаси апрель ойида чемпионатдаги барча 5 учрашувда ғалаба қозонди.
"Бу биз учун жуда яхши ой бўлди. Биз рақобатбардош эдик, лекин бу соядаги кўплаб одамларнинг меҳнати самараси. Ёлғиз ҳеч нарсага эриша олмаймиз – ходимларсиз, мухлисларсиз, ошхона ва спорт залида ишлайдиганларсиз. Бу мукофот ҳамма учундир", – деди Перейра.

Перейра мухлислар ва экспертлар қатнашган сўровномада Унаи Эмери ("Астон Вилла"), Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Эдди Хау ("Ньюкасл") ва Арне Слотни ("Ливерпуль") ортда қолдирди.



