UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33“Милан” 90 йил ичида илк бор бундай натижага эришди   4 07:50Европа лигаси. "Арсенал" - "Дандолк" 3:0  1 07:45Европа лигаси. "Бенфика" - "Стандард Льеж" 3:0  0 07:40Европа лигаси. "Милан" - "Спарта Прага" 3:0  0 07:35Европа лигаси. "Сивасспор" - "Маккаби" 1:2  0 07:30Европа лигаси. "Антверпен" - "Тоттенхэм" 1:0  0 07:25Европа лигаси. "АЕК" - "Лестер" 1:2  0 02:58Европа лигаси. "Наполи"дан кичик, "Арсенал"дан йирик ҳисобдаги ғалаба, "Рома"да эса...  0 02:21Пиоли: "Златан кейинги ўйинларда ҳам бизга керак"  6 02:00Olamsport: Хабибга ҳасад қилишни бошлашди, Фергюсон вақтинчалик камар учун кимга қарши жанг қилмоқчи?  0 01:50Моуриньо: "Қўлимдан келганида танаффусда 11 ўзгариш қилган бўлардим"  8 01:17Тер-Штеген қайтди  1 00:55Европа лигаси. "Тоттенхэм" сенсацион тарзда ютқазди, "Милан" ва "Лестер"дан ғалабалар  4 00:43Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:31Ибрагимович сўнгги 3 пенальтининг иккитасини ура олмади  13

АПЛ. Гвардиола шогирдлари "Вулверхэмптон" майдонида ишончли ғалабага эришди Янгиликлар

АПЛ. Гвардиола шогирдлари "Вулверхэмптон" майдонида ишончли ғалабага эришди

АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Вулверхэмптон – Манчестер Сити 1:3

"Молине Стэдиум"

Гол: Де Брюйне (20-пен, 0:1), Фоден (32, 0:2), Хименес (78, 1:2), Жезус (90+5, 1:3).

Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Марсал (Винагре, 8), Боли, Коуди, Саисс, Поденсе, Моутинью (Дендонкер, 78), Траоре, Рубен Невеш, Нету (Фабио Сильва, 78), Хименес.

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Менди, Аке, Уокер, Фоден, Фернандиньо, де Брюйне, Родри, Стерлинг (Торрес, 81), Габриэл Жезус.

Огоҳлантириш: Стерлинг (35), Менди (35), Родри (87).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!! "Сити" ноқулай рақибини сафарда мағлуб этди. Чиройли ўйин кўрдик, барчага раҳмат. НАвбатдаги учрашувларда кўришгунча.

90+5. ГОООООЛЛЛ!!! Жезуссссссс!! Нуқта!!!

90+4. ЗАРБААААААА!! Жезуснинг кучли зарбасини Патрисиу қайтарди!

2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. Тезкор қарши ҳужумни тўхтатгани учун Родри огохлантирилди.

84. "Вулверхэмптон" қаттиқ ҳаракат қилмоқда гол уришга. "Сити" эса на ўзи ҳужум қилади, на рақибига беради...

81. Бугунги ўйиннинг энг фаолларидан бири бўлган Стерлинг ўрнини Торресга бўшатиб берди.

78. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Хименессссссс!! Поденсе ўнг қанотда де Брюйненинг "очко"сидан тўпни олиб кетди ва тўпни Хименеснинг бошига "қўндирди". Рауль боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни қисқартиди. Ўйинга интрига қайтди!

76. Кевин де Брюйне тезкорлик билан ҳужумга ўтаётган Жезус томон тўпни узатганди. Тўп дарвозабонгача етиб келди.

74. НЕТУУУУУ!! Тўп билан узоқ масофани босиб ўтиб, "Сити" жарима майдончасига яқин қолганида зарба берди. Тўп Стоунзга теккан ҳолда хавф бартараф этилди

71. Стерлингнинг голи оффсайд сабабли инобатга олинмади.

69. "Сити"да яхши вазият юзага келганди. Раҳим Стерлингнинг "замах"идан кейин Боли "дўконга кетди" ва Раҳим тўпни Фоденга оширди. Фил эса тўпни олдириб қўйди.

65. Хименеснинг бу сафарги зарбасини Фернандиньо қайтариб юборди.

62. Уокернинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. "Сити" ниҳоят ўз жарима майдончасидан чиқиб кетди.

60. ХИМЕНЕЕЕЕСССССС!!! Траоренинг қанотдан оширган тўпини Рауль 4 метрдан дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

59. ИЕЕЕЕЕ??!! Поденсе рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни Эдерсоннинг устидан ташлаб қўйди. Тўп дарвозадан ўтиб кетди. Ажойиб вазият кўкка совурилди.

56. ЗАРБААААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Невеш зарба берди. Уокер тўпни қайтариб юборди.

54. ЗАРБАААААА!!! Голдек кўринди. Траоренинг қанотдан оширган тўпини Поденсе "Сити" дарвозаси томон йўллади. Тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

53. ЗАРБААААААА!!! Патрисиудан яна бир супер сейв! У Жезуснинг кучли зарбасини қайтарди.

50. Траоре рақиби Родрининг таъқибидан осонлик билан қочиб кетди ва тўпни "Сити" дарвозаси яқинига оширди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.

48. Уокер ўзи тезлик билан кетаётган ҳужумини ўзи тўхтатди. Рақиб унга тўпни текказган ҳолда тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

- Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44. ЗАРБААААААА!!! Кевин де Брюйне рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади. Патрисиудан супер сейв!

42. ЗАРБААААА!! Хименеснинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

39. "Сити" яна ҳужумга ўтди. Фоденнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35. Бир дақиқа ичида икки сариқ. Аввалига Стерлинг, кейинчалик Менди. "Вулвер"да стандарт вазият.

32. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Стерлингнинг пасидан кейин Фоден дарвозабонсиз қолган "Вулвер" дарвозасини осонликча нишонга олди.

30. Стерлингнинг кучли зарбасини Патрисиу ушлаб олди.

28. "Сити" бу сафар бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ҳимоячилар тўпни чиқариб юборишди.

27. Жезус ҳужумга ўтиб кетаётганди. Уни рақиблари йиқитгандек кўринди. Бироқ ҳакам хуштагини чалмади.

22. Де Брюйненинг зарбасини  ҳимоячилар қайтаришди.

20. ГООООЛЛЛЛ!! Де Брюйне ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди.

19. Бу аниқ пенальти. Саиис ўз жарима майдончаси ичида де Брюйнени йиқитди.

16. УХХХХ!! "Бўрилар" хавфли ҳужум уюштирди. Хименеснинг зарбаси Стоунзга тегиб қайтди.

14. "Сити" узоқ вақт тўпни ўзида ушлаб туриб, позицион ҳужум ташкил қилди, де Брюйненинг Жезус томон узатган тўпини Патрисиу ушлаб олди.

11. ЗАРБААААААА!! "Вулвер" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ёнида Жезусга қарши фол ишлатди. Натижада бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Жаримадан де Брюйненинг йўллаган кучли зарбасини Патрисиу қайтарди.

8. Тезкор ўзгариш. Сабаб нималигини билмадим. Марсал ўрнига Винагре майдонга тушди. Хайноҳой жароҳат олгандур.

4. "Сити" чиройли паслар билан "Вулвер" жарима майдончаси ичигача кириб келганди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

2. УХХХХХХ!! Стерлинг рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Унга ҳеч ким теккани йўқ. Симуляция учун сариқ кўрсатишга ҳам жуда вақтли экан. Оббо, айёр тулкиеее...

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Телевизор орқали жамоаларнинг таркибини кўриб олдик. Ажойиб графика, креатив ғоя.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. АПЛнинг 2-тури доирасидаги марказий қарама-қаршиликлардан бири, турни якунлаб берувчи учрашув бошланишга яқин турибди. Ўтган йили ўзаро ўйинлардаги  натижаларни инобатга олсак, бугун ҳам сенсацияни кутишга ҳақлимиз. Демак, биз ўйин учун тайёрмиз. Сизлар билан ўйинни Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+1   
22 сен 01:03:42
Anvar- sity_man
Sity olg'aaa
+1   
22 сен 00:51:21
International
Guardiola bu Wolvesni kaliti topdi shekilli
+1   
22 сен 00:15:00
555555
Ман Ситига омад
   
22 сен 02:12:18
Anvar- sity_man
Мастер Уста фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2таймда Гвардиола ни калитини топади
Topdi aa
   
22 сен 01:08:40
International
Мастер Уста фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2таймда Гвардиола ни калитини топади
Ko`ramiz ))
   
22 сен 01:05:59
Мастер Уста
International фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Guardiola bu Wolvesni kaliti topdi shekilli
2таймда Гвардиола ни калитини топади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика