АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Саутгемптон"ни тор-мор этди
29 дек 2016 02:50
Янгиликлар
АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Саутгемптон"ни тор-мор этди
Учрашув мезбонлар учун омадли бошланди. Беллашувнинг 2-дақиқасидаёқ ван Дейк ўзининг аниқ зарбаси орқали жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Аммо кейинчалик Делли Алли баҳснинг 19-дақиқасида мувозанатни тиклади. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишди.
Иккинчи таймда эса "Тоттенхэм" рақиби дарвозасига яна уч маротаба йўл топди ва якунда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.
Ҳарри Кейн, Сон Хён Мин ва Делли Аллининг киритган голларидан сўнг таблодаги ҳисоб 1:4га айланди ва Почеттино жамоаси навбатдаги ғалабани расмийлаштирди.
Шуни қайд этиш ўтиш лозим, ўйинда Ҳарри Кейн 11-метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.
Саутгемптон – Тоттенхэм 1:4 (1:1, 0:3)
«Сент-Мэрис»
Голлар: 1:0 – 2 ван Дейк, 1:1 – 19 Алли, 1:2 – 52 Кейн, 1:3 – 85 Сон Хён Мин, 1:4 – 87 Алли.
Саутгемптон – Форстер, Соареш, Фонте, ван Дейк, Бертран, Уорд-Проуз, Ромеу, Дэвис (Хейбьерг, 72), Редмонд, Родригес (Лонг, 72), Буфаль (Тадич, 72).
Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Дайер, Вертонген, Роуз, Дембеле (Уинкс, 82), Ваньяма, Сиссоко (Сон Хён Мин, 74), Алли, Эриксен, Кейн (Янссен, 89).
Огоҳлантиришлар: Дембеле (15), Уокер (55), Роуз (60), Вертонген (90), Лонг (90).
Четлатиш: Редмонд (57).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар