Лаутаро Мартинес жароҳат сабаб бир неча ҳафтани ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
19 окт 2026, 12:50
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес чап оёғидаги мушак шикастланиши туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” маълум қилди.

Манбага кўра, 29 ёшли аргентиналик футболчи Чемпионлар Лигаси умумий босқичи доирасидаги "Брюгге"га қарши учрашувда (3:4) жароҳат олган.

Ҳужумчи фақат ноябрь ойининг охирига келиб сафга қайтиши кутилмоқда — унинг майдонга қайтиши мумкин бўлган эҳтимолий беллашув сифатида 22 ноябрь кунги "Аталанта"га қарши сафар ўйини кўрсатилмоқда.

Мартинес 2026/27 йилги мавсум 7 та учрашувда 6 та гол урди ва 1 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф