

Бу ҳақда Opta Sport портали X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар бермоқда. Норвегиялик футболчи АПЛнинг 7-туридан ўрин олган "Ипсвич"га қарши ўйинда (3:2) дублни расмийлаштирди.
Англия чемпионатида ўйиндан 100 та гол уриш учун Ҳоландга атиги 139 та учрашув кифоя қилди. Бу турнир тарихидаги барча футболчилар орасидаги энг тезкор кўрсаткичдир.
"Манчестер Сити" АПЛ турнир жадвалида максимал натижа (еттита ўйинда 21 очко) билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Захирасида битта ўйини бор бўлган ва иккинчи ўринда бораётган "Арсенал" билан ўртадаги фарқ олти очкони ташкил этмоқда. Ҳоланд ҳисобида АПЛ-2026/2027 мавсумининг олтита ўйинида урилган саккизта гол мавжуд.



