UZ

Сўнгги янгиликлар

03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  0 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  1 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  0 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  0 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  1 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  1 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2 19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  7 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  51

АПЛ. "Тоттенхэм" – "Ман Сити", "Ливерпуль" – “Лестер” ва бошқа ўйинлар учун превью Янгиликлар

АПЛ. "Тоттенхэм" – "Ман Сити", "Ливерпуль" – “Лестер” ва бошқа ўйинлар учун превью

Теглар :  АПЛПревью
Англия чемпионати 9-турига оид муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Терма жамоалар учун мўлжалланган бу йилги сўнгги танаффус ортда қолди. Умид қиламизки, Премьер-лига юқори ўринлари учун кетаётган кескин курашлар ёдингиздан чиқмаган. Ўринлардаги зичлик даҳшат – биринчи ўрин билан олтинчи ўринни бор-йўғи 3 очко ажратиб турибди. худди шундай ҳолат еттинчи поғонадаги "Эвертон" ва 15-қатордан жой олган "Лидс" ўртасида кузатилди.  

Турнинг асосий интригалари

"Лестер" "Ливерпуль"ни мағлуб этиш учун яхши вазиятга эга

"Лестер" ўтган мавсумда "Манчестер Сити" билан биргаликда узоқ вақт давомида "Ливерпуль" ортидан қувди. Брендан Рожерс шогирдлари ўша пайтда юқори темпни ушлаб қола билмадилар ва топ-4'дан чиқиб кетишди. Ўтган мавсумдаги омадсизликлардан халос бўлган "тулкилар" дастлабки турлардаги йўқотишларга қарамай яна етакчилар қаторидан жой олмоқда.

"Тулкилар" ушбу мавсумда аллақачон "Манчестер Сити", "Арсенал" ва бардошли "Вулверхэмптон"га қарши ўйинларда ғалаба қозонишган. "Ливерпуль" даражаси умуман бошқа, фақат бу сафар эмас. Сўнгги бир ҳафта ичида "мерсисайдлар" бешта ўйинчисини йўқотишди. Салоҳда коронавирус, Александер-Арнольд, Гомес ва Хендерсонда жароҳат. Ушбу номларга тўлиқ тузалмаган Фабиньо ва Тьяго ҳамда оғир жароҳат олган ван Дейкни қўшамиз. Мантиқий савол туғилади, уларнинг ўрнига кимлар ўйнайди? Клопп бу борада бош оғриғига дуч келади. "Лестер" эса уч очкони қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлиб турибди.

"Манчестер Юнайтед" ўз уйида ғалаба қозонадими?

Оле Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида ақлга сиғмайдиган синовларга дуч келди. Танқиднинг тазйиқи шунчалик кучлики, тасаввуримизга сиғмайди. Норвегиялик ҳайратланарли даражада қувноқ, вақти-вақти билан учрашувларда ғалаба билан мухлисларни қувонтиради. "Эвертон" устидан қозонилган ғалаба "қизил иблислар" атрофидаги умумий кайфиятни бироз яхшилади, аммо кўп эмас. Ахир, турнир жадвалидаги 14-ўрин ўзгармасдан қолмоқда.

"Манчестер Юнайтед" мухлисларига уларнинг жамоаси бу мавсум ўз уйида ғалаба қозонмаганлигини эслатишнинг ҳожати йўқ. "Челси" билан дуранг содир бўлган бўлса, "Кристал Пэлас", "Тоттенхэм" ва "Арсенал"га қарши мағлубият кузатилган. Яна бир омадсизлик шуки, "қизил иблислар" 1972/73 йилги мавсумдан бери биринчи марта лига доирасидаги дастлабки бешта ўйинда ғалаба қозона олмадилар.

Луис ва Себальос ўртасидаги жанжал "Арсенал"га қандай таъсир қилади?

Артетанинг фикрича, ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Умуман олганда, машғулотларда футболчилар ўртасидаги тўқнашувлар одатий ҳолдир. Давид Луис ва Дани Себальос жанжалини бошқалардан ажратиб турадиган ягона фарқи – қон. Бразилиялик ошириб юборди ва испанияликнинг бурнини синдирди. Ҳаммаси ҳимоячи жуда хавфли деб ҳисоблаган ярим ҳимоячининг қўпол ўйинидан бошланди.

Ушбу фонда "канонирлар" "Лидс" билан учрашувга яқинлашмоқда. Қўшимчасига тезда асосий таркиб аъзосига айланган Томас Партининг жароҳати борлиги маълум қилинди..

Марсело Бьелса жамоаси олдингидек сахий ва очиқкўнгилл бўладими, буни кўриш қизиқ. Гап шундаки, "Арсенал" урилган голлар сони бўйича мавсумнинг энг ёмон жамоаларидан бири ҳисобланади. Агар жадвалнинг пастки қисмида турган 4 та жамоани ҳисобга олмасангиз, фақатгина "Вулверхэмптон" лондонликлардан кам гол урган.

Таркибда Обамеянг (2 та гол) ва мавсум олдидан харид қилинган Виллиан борлигини ҳисобга олсак, бу шармандалик бўлиб чиқади. Тарозининг бошқа томонида "Лидс" ўтказиб юборган 17 та гол бор. Худди шу ҳолат фақат "Вест Бромвич"да мавжуд.

Яна бир интрига – Артета. Гвардиоланинг шогирди Артета мураббийлар дунёсидаги Пепнинг кумири билан учрашади. Микель Бьелсадан устун кела оладими? Тез орада билиб оламиз.

"Ньюкасл" – "Челси" (21.11 17:30)

Фрэнк Лэмпард терма жамоалар "пауза"си туфайли бошқа мураббийлардан кам хафа бўлмади. Жароҳат олган футболчиларнинг тезроқ сафга қайтиш эҳтимоли кам, шунингдек, унинг жамоаси эришган юқори спорт форманинг йўқолиш хавфи кучли.

"Челси" охирги 6 ўйинда атиги 1 та гол ўтказиб юборди ва 5 та "қуруқ" ўйин ўтказди.

"Ньюкасл" сўнгги турларда "Эвертон" устидан ғалаба қозонган бўлса, "Саутгемптон"га мағлубиятга учраган.

"Челси" ҳужум чизиғи яна тўлиқ эмас. Пулишич ва Хаверц ўйнамайди. Чилуэллнинг иштироки сўроқ остида. "Ньюкасл" сафида Фрэйзер ўйиндан ташқари ҳолатда, Шелви ва Уилсонда шикастланиш бор.

"Тоттенхэм " – "Манчестер Сити" (21.11 22:30)

"Манчестер Сити" ушбу мавсум 7 ўйиндан сўнг 10-ўринни эгаллаб турибди, шу билан бирга 9 та гол ўтказиб юборганини айтиб ўтиш жоиз. "Шаҳарликлар" ҳисобида атиги 10 та гол бор – бу 9 та гол бўлган 2010/11 йилги мавсумдан бери чемпионатдаги энг ёмон натижадир.

"Тоттенхэм" "Манчестер Сити" лагеридаги ушбу ҳолатдан фойдаланиб қолишга қодир. Сон ва Кейннинг ажойиб кўрсаткичларини унутмаслик лозим. Англиялик футболчи ушбу мавсумда барча мусобақаларда 14 ўйинда қатнашиб, 13 та гол урган ва 9 та голли пас узатган. Кореялик футболчи ҳам ундан ортда қолмаяпти – 10 та гол, 5 та узатма. Гвардиола ҳозирча фақат Жезус билан мақтана олади – у сўнгги 11 ўйинда 8 та гол уриб, шерикларига 3 та голли пас берган.

Бундан ташқари, "Тоттенхэм" АПЛ тарихидаги энг узоқ мағлубиятсиз сериясига эга – 7 ўйин. "Шпорлар" кетма-кет тўртинчи ўйинда ғалаба қозонишга яқин туришибди, бундай ҳолат 2010 йилдан бери учрамаган.

Тўсқинлик қилиши мумкин бўлган ягона жиҳат – ҳар бир футболчининг терма жамоадан қайтгандан кейинги ҳолати. Клуб футболи "ритми"га қайтиш одатда жамоаларга қийинчилик туғдиради. Шунга қарамай, турнинг марказий учрашувида бизни дуранг кутмоқда деб ўйлашга журъат этамиз.

"Манчестер Юнайтед" – "Вест Бромвич" (22.11 01:00)

Сульшер Рэшфорд ва Марсьялнинг кичик жароҳатдан тикланишларига умид қилмоқда. Статистикага назар солсак, "Манчестер Юнайтед" гол уришига ишонса бўлади. Биринчидан, рақиб сўнгги 8 ўйинда ғалаба қозона олмаган. Иккинчидан, уларнинг иштирокидаги сўнгги 5 та учрашувда камида 2 та гол урилган.

Ғалаба қозониш учун яна нима керак? - МЮ мухлисларида шундай савол туғилиши табиий. Дарҳақиқат, МЮнинг уй ўйинида мавсумдаги биринчи ғалабани нишонлаш вақти келди.

"Лидс" – "Арсенал" (22.11 21:30)

Иккала жамоада ҳам йўқотишлар етарли, бу уларнинг кучи ва хилма-хиллигига таъсир қилиши муқаррар. "Арсенал" коронавирусга чалинган Колашинац ва Эль-Неннини йўқотди. Партида жароҳат, Виллиан ва Нелсоннинг иштироки сўроқ остида. "Лидс" Форшоу, Берарди, Льоренте ва Эрнандессиз қолган. Шэклтон ва энг муҳими – Филлипснинг иштирок этиш-этмаслиги номаълум.

"Арсенал" сўнгги йилларда "Лидс" майдонида муваффақит қозонмоқда, 4 ўйин – 4 ғалаба. Бьелса жамоаси ҳақида бирор хулосага келиш ҳам қийин. Унинг жамоаси "Манчестер Сити" билан дуранг ўйнаши, "Кристал Пэлас"дан 4 та гол ўтказиб юбориши, "Вулверхэмтон"ни мағлуб этиши мумкин.

"Ливерпуль" – "Лестер" (23.11 00:15)

Клопп мудофаа бўйича кадрлар инқирозини бошдан кечириши керак. Фабиньо, ван Дейк ва Гомессиз Уильямс ва Филлипс каби ёшларга ишонч билдиришга тўғри келади. Ярим ҳимояда эса абадий Милнер ўзини кўрсатиш вақти келди. Айтганча, Жота таркибига тезда киришиб кетганини алоҳида айтиш керак – Салоҳ йўқлигида айнан португалийлик Мане ва Фирмино билан биргаликда кучли учликни ташкил этиши лозим.

Брендан Рожерс фақат ҳамкасбига ҳамдард бўлиши мумкин. Унинг таркибидан ҳатто Кастань тикланди. Бундан ташқари, Мэддисон, Варди, Тилеманс сафга қайтган. Ндиди ва Союнжу эса ҳали жароҳатларини даволаш билан банд. "Ливерпуль"даги муаммолар – "Лестер" ғалаба қилиши учун энг зўр вақт.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган: 

21.11 20:00 "Астон Вилла" – "Брайтон"  

22.11 17:00 "Фулхэм" – "Эвертон" 

22.11 19:00 "Шеффилд Юнайтед" – "Вест Хэм"

23.11 22:30 "Бёрнли" – "Кристал Пэлас"

24.11 01:00 "Вулверхэмптон " – "Саутгемптон"


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика