АПЛ. Сульшер эффекти ёки янги мураббий қўлостида МЮ етакчига айланиб олди

3 фев 2019, 23:22
"Манчестер Юнайтед" мураббий алмаштиргач ишлари ижобий тарафга 180 даража ўзгарди.

Оле-Гуннар Сульшер жамоани қабул қилиб олганида МЮ АПЛ турнир жадвалида 4-поғонадаги клубдан 11 очко орқада эди. Ҳозирда ушбу ўринни банд этиб турган "Челси" билан орадаги фарқ атиги 2 очкони ташкил этмоқда.

22 декабрдан бери энг кўп очко тўплаган жамоалар:

22 - "Манчестер Юнайтед"
18 - "Тоттенхэм"
15 - "Манчестер Сити"
13 - "Ливерпуль"
13 - "Вулверхэмптон"
13 - "Арсенал"
13 - "Челси"

АПЛ турнир жадвали билан танишинг

Ўхшаш янгиликлар


Манба: twitter.com/SkySportsStatto

Сўнгги янгиликлар

Барча ›