АПЛ ўйинида биринчи марта аёл киши тўртинчи ҳакам этиб тайинланди
03 ноя 2023 10:54
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/768775_original.jpg)
![](/upload/storage/768775_220.jpg)
АПЛ ўйинида биринчи марта аёл киши тўртинчи ҳакам этиб тайинланди
Ребекка Уэлч Англия Премьер-Лигаси ўйинида тўртинчи ҳакам сифатида тайинланган биринчи аёл ҳакамга айланди.
Ребекка АПЛ 11-тури доирасидаги "Фулхэм" - "Манчестер Юнайтед" ўйинида ишлаши кўзда тутилган.
2021 йил Уэлч мамлакатнинг Иккинчи лигасининг "Порт Вейл" — "Харрогейт" учрашувига тайинланганди, 2021/22-йилги мавсумда эса у Англия Кубогида ишлаган биринчи аёл ҳакам бўлди. У мусобақанинг 3-босқичида "Бирмингем Сити" - "Плимут" ўйинини бошқарганди.
Ўхшаш янгиликлар
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар