UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  5 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  2 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  5 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  22

АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда Янгиликлар

АПЛ мухлисларсиз футболга тайёрланмоқда

Бу фақатгина ушбу мавсумда бўлади ҳолос.

Англия коронавирусдан кейин футболга босқичма босқич тайёрланиб келмоқда: бироқ кўп нарса ҳали аниқ эмас, асосий жиҳат давлатдаги ҳолатга ва мавсумнинг давом эттирилиш санасига боғлиқ. Шундагина қандай шароитда ўйинлар ўтиши ҳал қилинади.

Ҳа, УЕФА Англия ва Шотландияда телевизион блэкаутни расман бекор қилди, фақатгина ушбу мавсум якунига қадар...

Блэкаут - Англиядаги узоқ йиллик анъана. Шанба кунига қадар 14:45дан 17:15га қадар исталган - ҳам ҳориж ҳам маҳаллий чемпионатларнинг ўйинлари телевизор орқали кўрсатилмайди (бундай муаммо 2 йил олдин ҳам кузатилган ва ўшанда дастлабки 15 дақиқа шунчаки телевизорда кўрсатилмаганди). Бу қарор 60 йил олдин қабул қилинган, ўшанда клублар асосий фойдани чипталардан олишни бошлаган пайтлар эди, шу орқали улар одамлар уйларида телевизор орқали футбол томоша қилмасдан, стадионга келишга мажбур қилишарди. Шанба кунги 15:00 эса - АПЛ тур ўйинлари учун асосий вақт ҳисобланади ва одатда бу паллада бир йўла 6 ўйин старт олади.

***

• "The Times" хабарига кўра, АПЛдагилар УЕФА тақдим қилган дедлайнга қадар ўйинларни якунлаб олишни режалаштирмоқда. Томошабинларсиз ўтадиган ўйинларни мухлислар уйда ёки интернет орқали томоша қилишлари мумкин.

• Ундан ташқари, Британия ҳукумати ўйинларни катта ҳажмга эга бўлган текин каналларда ҳам кўрсатишни режалаштириб, одамларнинг телевизор учун қўшимча пул тўлаб юрмаслигини истамоқда. Қуйи дивизион ўйинлари эса "iFollow" платформасида намойиш қилинади.

• Нима учун Англиядагилар Бельгия вариантини қўллаб, чемпионатни тугатмаяпти? Пуллар! Бельгияда телешартномалар камроқ. Про-Лига бродкастерлардан йилига 80 млн евро олади ҳолос (келаси мавсум ушбу сумма 100 млн еврогача ошади). Шунингдек, ушбу шартномада агарда ўйинлар тўхтаб қолса ёки чемпионат охирига етказилмаса, 16 млн еврони қайтариш керак бўлади.

Англияда эса ҳолат бошқача, бродкастерлар ўтказилмаган ўйинлар учун камида 750 млн фунтни талаб қилишлари мумкин. Европанинг бошқа топ-лигаларида ҳам ҳолат шундай. Шу боисдан УЕФА уларга чемпионатни якунлаб қўйишни маслаҳат бермоқда.

***

Шунингдек, блэкаут ҳақида яна қисқача. Агарда бу нарса фақатгина инглизларники деб ўйласангиз, бироз адашасиз.

УЕФА регламенти 8-моддасида шундай дейилади: агарда чемпионат ўйинини белгиланган муддатдан бошқа вақтда ўтказмоқчи бўлишса, федерациядагилар УЕФАга мурожаат билан чиқишлари керак. Ҳозирча учтагина давлат бу борада расмий хат юборишган: Англия ва Шотландия, ундан ташқари Черногория ҳам.

Бироқ барибир уларнинг орасида энг машҳури - телешартномалардан катта фойда кўрадиган Англия, ҳозирча у ерда блэкаут анъанасига қарши бўлишмоқда. 2011 йилда АПЛ раҳбарияти Карен Мерфи паблар тармоғи эгаси билан судлашганди. Ўшанда чилимхоналарда ўйинлар ноқонуний равишда кўрсатилган, энг ёмони бу тақиқланган вақтлар, яъни, блэкаутда амалга оширилганди. Якунда суд АПЛ томонида бўлганди.

Ушбу ишни кўриб чиқишда бош бўлган германиялик юрист Юлиана Кокотт махсус комиссия билан биргаликда барча жиҳатни ўрганиб чиққан. У блэкаутлар томошабинларнинг ташрифига ҳеч қанақасига таъсир ўтказмайди, деган ҳулосага келган. Бу анъана фақатгина бир неча мамлакатлардагина бор. Масалан, Германия Бундеслигаси айни дамда Европада томошабини энг кўп лига бўлиб турибди, аммо у ерда блэкаут анъанаси йўқ ва барчаси жойида.

Ҳа, икки давлат футболи ўртасидаги даражани бир-бири билан солиштириб бўлмаса-да, Англия барибир ўзига ҳос футболга эга бўлган камёб давлатлардан бири бўлиб қолаверади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика