UZ

Сўнгги янгиликлар

20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  1 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  35 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0

АПЛ. Мавсум якунлари, кучли олтилик жадвали, натижалар, фактлар Янгиликлар

АПЛ. Мавсум якунлари, кучли олтилик жадвали, натижалар, фактлар

Кеча Англия Премьер-лигасининг 2019/20 йилги мавсумига якун ясаб берилди.

Албатта, асосан бундай пайтларда мавсумолди йиғинлар, турли хил ўртоқлик турнирлари ташкил қилинарди. Лекин коронавирус барча режаларни бузиб ташлади. Шундай бўлса ҳам АПЛ ташкилотчилари турнирни бир амаллаб якунлаб олишди. Шунга ҳам шукур.

30 йил деганда "Ливерпуль" чемпион бўлгани, МЮнинг узоқ муддат давом этган мағлубиятсиз серияси, 102та гол урган "Манчестер Сити", 8-ўриндаги "Арсенал" ва... "Лестер" эса алоҳида мавзу.

Брендан Рожерс жамоаси ўз вақтида 2-ўринда бориб, чемпионлик учун ҳам ўйнаётганди. Лекин барибир "Манчестер Сити" ўз сўзини айтиб кетди. Бора-бора "тулкилар" 5-ўринга тушиб кетишди. Агарда турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, жамоа 21-турдан то 33-турга қадар 3-ўринни сақлаб келаётганди. Кейинчалик 34-36-турларда 3-поғона "Челси"ники бўлиб турди. Узоқ муддат давомида кучли бешликда бўлиб турган МЮ эса яхши от кейин чопади деганларидек 3-ўринни илиб кетди.

Шу ўринда савол туғилади: 3-ўринга узоқ вақт кучли тўртликдан ташқарида бўлган жамоа лойиқми ёки узоқ муддат 3-ўринда бўлиб, сўнгги турларда мағлубиятга учраб, пастга шўнғиган жамоаларми?

Кучли олтилик жамоаларининг ўзаро ўйинлари ва жадвали

Ўрин
Жамоа
1
2
3
4
5
6
1
"Ливерпуль"

3:1
2:0
5:3
2:1
2:1
2
"Манчестер Сити"
4:0

1:2
2:1
3:1
2:2
3
"Манчестер Юнайтед"
1:1
2:0

4:0
1:0
2:1
4
"Челси"
1:2
2:1
0:2

1:1
2:1
5
"Лестер"
0:4
0:1
0:2
2:2

2:1
6
"Тоттенхэм"
0:1
2:0
1:1
0:2
3:0


Ўрин
Жамоа
Ютуқ
Дуранг
Мағлубият
Голлар фарқи
Очко
1
"Ливерпуль"
8
1
1
22 - 12
25
2
"Манчестер Юнайтед"
7
2
1
17 - 6
23
3
"Манчестер Сити"
4
1
5
15 - 16
13
4
"Челси"
3
2
5
14 - 20
11
5
"Тоттенхэм"
2
2
6
12 - 16
8
6
"Лестер"
1
2
7
7 - 20
5


"Ливерпуль"

Энг яхши натижаси: 99 очко

Ушбу мавсумда жамоани ҳеч қанақасига танқид қилиб бўлмади. Ғалаба, ғалаба, ғалаба... "Ливерпуль" мухлислари ҳам бундан зерикиб кетишди. Жамоа 15-турга келибоқ энг яқин таъқибчисини 10 очкога ортда қолдираётганди: 14 ютуқ ва 1 дуранг. Ҳатто топ-6 жамоалар ҳам исталган ҳисобда мағлуб этилаётганди. Клопп шундай жамоа тузгандики, "Ливерпуль" ҳар қандай ҳолатдан чиқиб кета олаётганди. 

Мерсисайдликлар ўз майдонида фақатгина "Бернли" билан дуранг ўйнади ва қолган 18 ўйиннинг барчасида ғалабага эришди. Чемпионликка расман эришилганидан кейин эса Клопп футболчиларга эркинлик берди. Карантиндан кейин барча жамоаларнинг ўйинларида пасайиш кузатилганини эса ҳар 3-4 кунда бўлаётган ўйинлар ва оғир йўллар билан боғлай оламиз. Бироқ ҳечқиси йўқ. Жамоа келаси мавсумда чемпионликни ҳимоя қилиши керак.


"Манчестер Сити"

Энг яхши натижаси: 102 гол

Пеп йигитлари ушбу мавсумда 100тадан ошиқ гол уришди. Бу ажойиб натижа. Ўтган мавсумда бу рақам 95ни ташкил қилганди. Лекин Гвардиола бу мавсумда жамоасини рақобатга тайёрлай олмади, трансферларга жиддий қарамади ва мағлуб бўлаётган пайтда ҳам ўз фалсафасидан воз кечмади. Масалан дербиларда жамоанинг ўйин учун танлаган Б планини кўрмадик, керак бўлмаган майда паслар кўпайиб кетди. Қисқа қилиб айтганда "Ман Сити" муҳим ўйинларда рақибларига мағлуб бўлаверди. 

Натижада "Ливерпуль" орадаги фарқни катталаштириб ташлади. Оддий икки мисол: ўз майдонидаги "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубият (0:2) ва "Кристал Пэлас" (2:2) билан дуранг. Гвардиола шогирдлари дастлабки 15 турнинг 5тасида очко йўқотиб бўлганди: 2 дуранг ва 3 мағлубият. Ҳимояда катта муаммолар борлигини кўрдик, захира жароҳатланган футболчиларнинг ўрнини боса олмади. Демак, Гвардиола трансферлар ойнаси вақтида янги футболчиларнинг харидига жиддий қараши керак.


"Манчестер Юнайтед"

Энг яхши натижаси: 14 ўйинлик мағлубиятсиз серия

Сульшер бошқарувидаги МЮ АПЛда сўнгги марта 23 январь куни "Бернли"га мағлуб бўлди, 0:2. Шундан кейин жамоа таркибига Бруну Фернандеш келиб қўшилди ва... Бруну АПЛда ҳали мағлуб бўлмади: 14 ўйин, 9 ғалаба ва 5 дуранг. Ўзи келган вақтдан буён у самарадорлик бўйича энг яхши натижани қайд этди: 8 гол ва 7 ассист. Шунингдек, МЮ ушбу мавсумда "Ливерпуль" (3)дан кейин энг кам мағлуб бўлган жамоа бўлди - 8. Шунингдек, "айиқ" Магуайр 38 турнинг барчасида майдонга тушди ва 25 йил олдинги рекордни такрорлади, у ўйинларни ўтказиб юбориши учун на жароҳат ва на дисквалификация ҳам ҳалақит қила олмади. Ван-Биссака эса тўпнга ташланиш ва қўйиш борасида кетма-кет икки мавсум энг яхши натижани қайд этмоқда (129). 

Яна бир факт: МЮ ушбу мавсумда "Лестер", "Манчестер Сити", "Челси" каби АПЛ кучли олтиликдаги жамоаларини уйда ҳам сафарда ҳам мағлуб эта олди. Демак, Сульшер айтган янгича фалсафа ва маданият футболчилар руҳига сингиб кирган. Айтганча, "Манчестер Юнайтед" ушбу мавсумда ўртача олганда энг ёш жамоага айланди ва тарбияланувчилари майдонда ўйнаган дақиқаларига кўра ҳам пешқадам бўлди. Умуман олганда "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражаси ва "Манчестер Сити"нинг гол урувчи машина эканлигини инобатга олсак, 3-ўрин МЮ учун идеал натижа десак бўлади.


"Челси"

Энг яхши натижаси: Лэмпарднинг келиши

Нима учун Лэмпарднинг келиши? МЮда Сульшер ишламоқда. Ундай инсонлар жамоанинг ички тизимини яхши билишади, қисқа қилиб айтганда шу клубнинг фарзандлари. Лэмпард "Челси"нинг афсонаси. Демак, у "Челси" учун қайғуради, ўтирганда ҳам турганда ҳам клубини ўйлайди. Сарри, Конте каби мураббийлар келади ва кетади. Лэмпардга раҳбарият ёшлар билан ўйнашни вазифа қилиб қўйган. Жамоа шундай ёшлар билан ажойиб ўйин кўрсатди, агарда унга тажрибага таянишни айтишганида қандай бўларди?! 

Келаси мавсумда "Челси"нинг чемпионлик учун курашишига ишонаман. Абрахам, Маунт каби ёшлар "пишиб-етилмоқда". Ушбу мавсумда нав-ниҳол новдалар куртак ёзди, сентябрдан бошлаб эса мева солишни бошлайди. Бу йўлда Лэмпард курашмоқда, жон-жаҳди билан. Унда мураббийлик қобилияти етарлича, демак, бугунги ёш "Челси" эртанги чемпион "Челси"нинг бўлажак пойдевори бўлиши керак.


"Лестер"

Энг яхши натижаси: АПЛнинг ушбу мавсумидаги энг йирик ҳисоб - 0:9

Жамоа тезликни яхши олганди: 7 ўйинда 4 ғалаба ва 2 дуранг. 21 декабрь куни "Ливерпуль"га мағлуб бўлганидан кейин "Лестер"ни тўхташиш қийин бўлди: 8 ўйинли ғалабали серия, ўртада "Саутгемптон" майдонида 9:0 ҳисобида ғалаба қўлга киритилди. Варди рақибини сочиб ташлаганди ўшанда. Кейинчалик шўнғиш бошланди. 2-ўриндаги жамоа аста-секинлик билан юқори поғоналарни эгаларига бўшатиб берди. Аввалига "Челси" ўтказиб юборилди, кейинчалик МЮ. 

Натижаларга назар ташлайдиган бўлсак, "Лестер" сўнгги 22 ўйиннинг фақатгина 6тасида ғалабага эришган. Кучли олтилик жамоалари билан ўйинларда эса деярли ҳеч нима қила олмаганди. Ўз вақтида "Ливерпуль"ни юқори даражада ушлаб турган Брендан Рожерснинг "Лестер"даги ишини ўртача баҳоласак бўлади. Бироқ жамоада қария футболчилар кўплигини инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, трансферлар ойнаси вақтида ёш ва ғайратли футболчиларга эътибор бериш керак.


"Тоттенхэм" 

Энг яхши натижаси: 6-ўринда қолгани

"Шпорлар" оғир мавсумни ўтказди. Жамоани топ-6 сафига олиб кирган Маурисио Почеттино кетма-кет омадсизликлардан кейин истеъфога чиқарилди. Ҳолис мухлис сифатида ҳам "Тоттенхэм"нинг 12 ўйинда атиги 3 марта ғалабага эришганини кўриш қийин. Кейинчалик Моуриньо келди. У ҳам барқарор жамоа туза олмади. Бунга "шпорлар" ушбу мавсумда бирор марта кетма-кет 4 ўйинда ғалабага эриша олмаганини исбот сифатида келтириш мумкин. 

Лекин қайд этиш керак, "Тоттенхэм" сўнгги 10та ўйинда фақатгина бир марта мағлуб бўлди: 5 ғалаба ҳамда 4 дуранг жамоанинг 6-ўрингача кўтарилиб олишига туртки бўлди. Масалан, "Тоттенхэм" 29-турда ҳам 8-ўринда эди. Айнан шу турдан бошлаб жамоанинг натижалари бироз ўнгланди, шунингдек, рақиблар ҳам кетма-кет очко йўқотди. Моуриньо эса ёзда трансферларга катта куч бера олмаслигини инобатга олсак, ундан келаси мавсумда ҳам инжиқ ўйинларни кутсак бўлади.


"Арсенал"

Энг яхши натижаси: Унаи Эмерининг кетгани

Гарчи кучли олтиликка кирмаган бўлса-да, "Арсенал"ни ташлаб кетишнинг иложи йўқ. Клуб тарихидаги кўплаб антирекордлар қайд этилган мавсум "Арсенал" учун анчагина оғриқлар берди. 8-ўрин - бир вақтлар ютқазмасдан чемпион бўлган жамоага ярашмайди. Шунингдек, Унаи Эмери АПЛ даражасида эмаслиги ҳам кўриниб қолди. Унинг "Арсенал"и кетма-кет 5 ўйинда ғалабага эриша олмаётганди. Аслида у кетаётганда ҳам жамоа 8-ўринда эди. Люнберг эса 5 тургина ишлаб, "тўпчилар"ни 11-ўрингача тушириб юборди. 

Артета 19-турга келиб "Арсенал" бошқарувини қўлига олди ва жамоани қутқаришни бошлади, жамоага "Гвардиолача услуб"ни сингдиришга интилди. Натижалар ҳам яхшиланди. Масалан, Микель бошқарувидаги "Арсенал" 20 ўйинда атиги 5 марта мағлуб бўлди. 9 ўйинда ғалаба ва 6 дуранг, ёмон эмас-а. Айтганча, у ҳам Сульшер ва Лэмпард сингари клуби деб, жамоаси деб ёниб яшайдиганлардан.

БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР

Ўртача энг ёш жамоалар

Фактларга қарайдиган бўлсак, ушбу мавсумдаги энг ёш жамоа номини "Манчестер Юнайтед" қўлга киритди. Ёш мураббий ва ёш футболчилар...

"Манчестер Юнайтед" 24.0

"Арсенал" 24.2

"Челси" 24.3

"Саутгемптон" 24.4

"Астон Вилла" 24.5

"Борнмут" 24.6

Уйда ва сафарда

Тўпурарлар:

1. Жейми Варди - 23

2. Денни Ингз - 22

3. Пьер-Эмерик Обамеянг - 22

4. Раҳим Стерлинг - 21

5. Муҳаммад Салоҳ - 19

Ассистентлар

1. Кевин Де Брюйне - 20 (рекорд)

2. Трент Александер-Арнолд - 13

3. Эндрю Робертсон - 12

4. Муҳаммад Салоҳ - 10

5. Сон Хен Мин - 10

Алдаб ўтишлар

1. Уилфрид Заха - 172

2. Адама Траоре - 161

3. Эми Буэндиа - 111

4. Алан Сент-Максимин - 106

5. Натан Рэдмонд - 98

Зарбага тўсиқ бўлиш (блок)

1. Аарон Уан-Биссака - 101

2. Жеймс МакАртур - 98

3. Макс Ааронс - 95

4. Филипп Билдинг - 89

5. Жеймс Тарковски - 85

Сейвлар:

1. Мартин Дубравка - 134

2. Тим Крул - 123

3. Аарон Рэмсдейл - 120

4. Мэьтю Райан - 115

5. Ник Поп - 112

Тўпни рақибининг оёқлари орасидан ўтказиш:

1. Маркус Рэшфорд - 13

2. Диогу Жота - 12

3. Деле Алли - 7

4. Серж Орье - 7

5. Николья Пепе - 7

Миржалол Норматов тайёрлади

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика