UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  7 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

АПЛ 14-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" 1:0

Голлар: Маркус Рэшфорд (Кристиан Эриксен) 38'

"Манчестер Юнайтед": 1. Давид де Хеа, 20. Диогу Далот, 5. Харри Магуайр, 6. Лисандро Мартинес, 23. Люк Шоу, 18. Каземиро, 14. Кристиан Эриксен (17. Фред 79'), 36. Энтони Эланга (39. Скотт Мактоминей 61'), 8. Бруну Фернандеш, 10. Маркус Рэшфорд, 7. Криштиану Роналду.

Захира: 30. Натан Бишоп, 31. Мартин Дубравка, 12. Тайрелл Маласиа, 28. Факундо Пельистри ,34. Донни ван де Бек, 49. Алехандро Гарначо, 25. Жейдон Санчо.

"Вест Хэм": 1. Лукаш Фабианьский (13. Альфонс Ареоля 46'), 24. Тило Керер, 15. Крейг Доусон, 4. Курт Зума, 3. Аарон Крессуэлл, 28. Томаш Соучек, 41. Деклан Райс, 20. Жеррод Боуэн, 12. Флинн Даунс (8. Пабло Форнальс 78'), 22. Бенрахма Мохамед Саид, 7. Жанлука Скамакка (9. Майкл Антонио 57').

Захира: 2. Бен Жонсон, 5. Владимир Цоуфал, 21. Анджело Огбонна, 33. Эмерсон, 10. Мануэль Лансини, 32. Конор Ковентри.

Огоҳлантиришлар: Жанлука Скамакка 36', Томаш Соучек 72', Тило Керер 79', Бруну Фернандеш 90'

Манчестер Юнайтед

Маркус Рэшфорд - 38'

Премьер-лига . 14-тур

30/10/2022, 21:15

0
:
1
Тугади

Вест Хэм

Стадион: Old Trafford, 73682 томошабин

Бош ҳакам: Chris Kavanagh

45'
90'
38'  Маркус Рэшфорд
38'  Кристиан Эриксен
61'  Энтони Эланга (Скотт Мактоминей)
79'  Кристиан Эриксен (Фред)
90'  Бруну Фернандеш
36'  Джанлука Скамакка
46'  Лукаш Фабианьский (Альфонс Ареоля)
57'  Джанлука Скамакка (Майкл Антонио)
72'  Томаш Соучек
77'  Флинн Даунс (Пабло Форнальс)
78'  Тило Керер


90+4. Ўйин тугади!

90+3. Жеррод Боуэннинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини де Хеа қайтарди! Даҳшатли сейв!

90+2. Учрашув сўнгги "ёнмоқда".

90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Мактоминейнинг ҳаволатиб узатган тўпини Фред боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

83. Курт Зуманинг дарвоза томон бош билан берган зарбасини де Хеа қайтарди!!! Супер сейв!

82. Майкл Антонионинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасини де Хеа қайтариб юборди.

78. "Вест Хэм" жарима зарбасини амалга оширди. Ҳаволатиб узатилган тўпга боши билан Магуайр зарба бериб, хавфни бартараф этди.

71. Ўйин темпи юқори эмас. Ҳар икки жамоа ҳам вақти-вақти билан ҳужумлар ташкил қилиб турибди.

61. Роналдунинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рекошет бўлиб майдонни тарк этди.

51. Решфорднинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

50. Скамакка ўзига узатиб берилган тўпни дарвоза йўллади, Мартинес танаси билан қайтариб қолди, ҳаводаги тўпга Жанлука оёғи билан интилди, бироқ унинг бутсаси Лисандронинг бошига тегиб кетди.   

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45+1. Ўйиннинг дастлабки қисми якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Брунунинг ҳаволати узатиб берган тўпига Роналду бош билан зарба бера олмади.

40. "Вест Хэм" гол ўтказиб юборгач қатор ҳужумларни амалга оширмоқда.

Эриксеннинг ўнг қанотдан узатган тўпини Маркус Решфорд боши билан дарвозага йўллаб, гол урди!

38. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Решфорд ҳисобни очди!

27. Керернинг дарвоза томон йўллаган зарбасини де Хеа танаси билан қайтариб юборди. Бироқ ушбу ҳолатда Тило оффсайдда қолгани маълум бўлди.

26. Бенраҳмага узатилган тўпга биринчи бўлиб де Хеа етиб келиб тепиб юборди. Испаниялик посбон ушбу вазиятдада хатога йўл қўйганида воқеалар ривожи бошқача тус олиши мумкин эди.

16. Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Решфорд боши билан дарвозага йўллади, Фабианьский тўпни ушлаб олди.

15. Доусон тўпни узатишди хато қилди, уни Решфорд олиб қўйиб олдинга юриш қилиб зарба берди, тўп рекошет бўлиб майдонни тарк этди.

15. Каземиро майдон марказида рақибидан тўпни олиб қўйиб уни Роналдуга узатди, Кришнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини эса дарвозабон ушлаб олди.

4. Ҳужум уюштириш навбати мезбонларда. Далотнинг ўнг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Решфорд дарвозага йўналтирди, бироқ ушбу ҳолатда "тўп Маркуснинг оёғига тушмади". 

2. Илк дақиқаларда меҳмонлар анча фаол. Жамоанинг дастлабки ҳужуми зарбасиз якунланди.

1. Учрашув бошланди!

- Учрашув Тошкент вақти билан 21:15 да бошланади. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика