АПЛ Ҳоландни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топди
27 май 2023 15:53
Янгиликлар
АПЛ Ҳоландни мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топди
Англия Премьер-лигаси (АПЛ) ўзининг расмий манбаларига кўра, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 2022/2023 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб тан олинганини эълон қилди.
Ҳоланд мукофотни АПЛнинг 20 та клуб сардори ва футбол экспертлари гуруҳининг овоз беришига кўра қўлга киритди. Норвегиялик ҳужумчи Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Ҳарри Кейн ("Тоттенхэм"), Мартин Эдегор, Букайо Сака ("Арсенал"), Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед") ва Киран Триппьер ("Ньюкасл")ни ортда қолдирди.
22 ёшли Ҳоланд жорий мавсум АПЛ 35 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 8 та голли узатмани қайд этди. Норвегиялик ҳужумчи "Манчестер Сити"нинг муддатидан аввал Англия чемпиони бўлишига ёрдам берди. Бу мавсум Ҳоланд учун АПЛдаги биринчиси бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар