UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  0 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  5 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  22 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  27

Ҳакамлар катта саҳнага чиққан ўйинда "Манчестер Сити" бир киши кам "Арсенал"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ҳакамлар катта саҳнага чиққан ўйинда "Манчестер Сити" бир киши кам "Арсенал"ни мағлубиятга учратди

АПЛ 21-тур доирасидаги "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини якунига етди.

Ўйин яхши темп билан бошланди. Лондонликар ўйин бошида Эдегор – Эдерсон тўқнашувидан сўнг пенальтига умид боғлашди, бироқ бош ҳакам фоль йўқлигини билдирди.

"Арсенал" биринчи таймдаги аксарият дақиқаларда рақибни "ёпиб ташлади" ва ҳисобни очишга эришди. Тирнининг қулай пасидан кейин Сака ўткир бурчакни нишонга олди – 1:0.

Иккинчи тайм ўйинда туб бурилиш ясаган ҳолатларга бой бўлди. Дастлаб Бернарду Силва жарима майдони ичида Жака томонидан йиқитилиб, майсага қулатилди. Ҳакам вазиятни ёрдамчилари билан муҳокама қилиб, "нуқта"ни кўрсатди. Рияд Марез ундан унумли фойдаланди – 1:1. 

"Тўпчилар"га бевосита боғлиқ кейинги кулиминацион жараён Габриэл – Жезус тўқнашувидан кейин юзага келди. Hефери бразилиялик ҳимоячини майдондан четлатди ва "Арсенал" бир киши кам бўлиб қолди.

Қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Родри дарвозани ишғол этди – 1:2. Шу тариқа, Хосеп Гвардиола жамоаси Артетасиз "Арсенал"ни ютди.

Арсенал – Манчестер Сити 1:2 

«Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 31 Сака, 1:1 – 57, пенальти Марез, 1:2 – 90 Родри.

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Тирни, Жака, Парти, Эдегор (Холдинг, 63), Сака (Эль-Ненни, 84), Ляказетт (Смит-Роу, 71), Мартинелли.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Аке, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Стерлинг, Марез, Габриэл Жезус (Гюндоган, 63).

Огоҳлантиришлар: Жака (55), Габриэл (57), Сака (63), Холдинг (68), Родри (90), Бернарду Силва (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика