UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  210 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Мураббийлар штабида Зейтуллаевнинг пайдо бўлиши? Мақсадимиз – "Бунёдкор"ни юқорига кўтариш"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Шўртан" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Анвар Ғофуров фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганингиздек қийин ўйин бўлди. Рақиб яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдан сўнг кўрсатмаларни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Тезроқ паслар билан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб беришни айтгандик. Рақиб яхши тайёргарлик кўрган экан. Мақсадига эришди. Яна бу сафар ҳам учинчи зонада муаммоимиз бўляпти. Биз янада кўпроқ имконият яратишимиз зарур. Биринчи бўлимда ўртадан ҳужумларни олиб бордик. Қанотлардан ёриб ўтиш кераклигини таъкидлагандик. Уларнинг тактикаси қарши ҳужумда вазиятни кутиш эди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Балки футболчилар кўрсатмаларни охиригача тушунишмагандир. Ишлашимиз учун кўпроқ вақт керак. Бир деганда ўхшамайди. Тўпни назорат қиляпмиз. Охирги вазиятда совуққонлик етишмаяпти Бу ўйинга бироз юклама билан тушдик. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қолаверса, омад ҳам керак" - дейди Анвар Ғофуров

- Бугун таркибда ротацияларга қўл урдингиз. Лекин кўриниб турибдики ротация қилиш учун ресурслар етарли эмас. Улар ўйинга тайёр эмасдек кўринди. Бу борада қарорингиз қанчалик тўғри бўлди?

- Барибир ҳар бир футболчига имконият беришимиз лозим. Биз яхши бўлиши тарафдоримиз. Бу ўйинларда имкон бермасак, қачон берамиз? Лекин майдонда 11 та жой бор. Йигитлар буни тўғри қабул қилиши керак. Биз ҳам уларга имконият беришга ҳаракат қиламиз. Аммо бизга натижа зарур деб ўйлайман.

- Ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатини қандай баҳолайсиз? Ҳисоб 0:0, лекин ярим ҳимоячилар майдонда пиёда юрибди. Бунинг натижасида ҳужумчиларда ҳам вазият бўлаётгани йўқ...

- Тўғри. Биринчи бўлимда яққол орқада ўйнайдиган Фране Чиряк ва Амир Тўрақулов бор эди. Иккинчи бўлимда Чирякнинг ўрнига тезкор Билол Тўплиевни туширдик. У юқорироқда ўйнай олади. Тўпни қабул қилиб, яхши вазиятлар яратиши мумкин. Бизга тезлик керак эди. Бу тезликни Умид Султонов беради деган мақсадда уни қўйдик.  

- Илёс Зейтуллаев мураббийлар штабида пайдо бўлди. Сўнгги 3 кунда бу ҳақида кўп гапирилди. Унинг жамоага жалб қилиниши кимнинг қарори?

- Саволингиз ноўрин деб ўйлайман. Бирлашган ҳолда "Бунёдкор"га ёрдам бериш истагидамиз. Мақсадимиз – ягона. Барчамиз жамоага кўмак берган ҳолда юқори ўринларга олиб чиқишни кўзлаганмиз.

- Ўз вақтида энг яхши тўпурарларга қарши ўйнагансиз. Ҳозирги маҳаллий ҳужумчиларга нима етишмаяпти?

- Замон шундай. Ҳар бир тўпурар ўзини кўрсатса, хориждан таклиф тайёр. Сергеев, Абдихолиқов ва ҳоказо. Бизда иқтидорли яхши ҳужумчилар бор. Жамоаларнинг мақсадлари катта. Имкониятларига қараб хориждан яхши савиядаги ҳужумчилар олиб келишлари керак

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
15 апр 00:02:39
Xxx
Анвар ака қачонгача итни кейинги оёғи бўлиб юрмоқчисиз. Ободдаям Ирисметов ва Инилиевни лицензиясидан фойдаланиб клубни бошқармоқчи бўлиб расво қилувдиз. Энди Бунёдкордаям шунақа қилябсиз. Ундан кўра ўзиз ўқиб осез бўмидими ўша лицензияни. Ободдан кетканизга қанча бўлди нима қилдиз шунча пайт ўқимасдан. Силани шунақа номига опкеладиган келди кетди мураббийларинг туфайли клуб имиджига путур етвуради. Лицензияни оволиб кўкрагизни кериб мардларча бошқармисми майдон четида турволиб.
+1   
15 апр 00:12:33
Jamshid Abdusamadov
Тактикани кара Иззатовканот уйинчиси. Дахшат уйланган кайси калласи билан Иззатовни канот химоясига куп укиворганданми. Кискаси ноль
   
15 апр 07:27:18
Ўзбек футболининг муҳлиси
Э қойил! Навбаҳор билан ўйиндан кейин кўпчилик Ғофуровни қаҳрамонга чиқариб юборгандику, бу ёғи нима бўлди энди? Шунақа, битта ўйин билан эмас, бутун мавсумга қараб баҳо бериш керак худди Байер ва Алонсога ўҳшаб...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика